Шифокор намозга шошилиб, тутқаноқ тутган болани қабул қилмаган

676

Соғлиқни сақлаш министрлигининг вакили Қирғизистон касалхоналари  бирида ишлаган шифокор намоз  вақти бўлганини айтиб, тутқаноғи бошланган болани қабул қилмаганини хабар қилди. Муфтият шифокорни танқид қилиб, беморга ёрдам бериши кераклигини билдирди.

Соғлиқни сақлаш министрлигининг вакили Елена Баялинова Қирғизистондаги касалхоналарнинг бирида ишлаган шифокор намоз ўқийдиган вақти бўлганини айтиб, тутқаноғи бошланган болани қабул қилмаганини хабар қилди.

«Дин бизни давлатда оила институтини бошқариб қолди, биз жавобгарчиликсиз кўп хотин олиш ва қаровсиз қолган болалар муаммосига учрадик. Энди одамларнинг саломатлигини хавф остига қўйиб бўлмайди», — деб ҳисоблайди Баялинова.

Болани қариндоши бўлган журналист Хулькар Исамова касалхонанинг директори ундан кечирим сўраб, шифокор билан алоҳида сўзлашганини 24.kg маълумот агентлигига билдирди.

«Кеча намозга шошилаётган шифокор қариндошимгача 20га яқин болани қабул қилганини, жонлантириш бўлимидан тушиб келаётганда намоз ўқиб олишга рухсат сўраганини тушунтирди. Бундан ташқари у бемор қиз эс-ҳуши жойида бўлганини таъкидлади», — деди Исамова.

Қирғизистон муфтиятининг раҳбар  ўринбосари Акимжан ҳожи Эргешов шифокорни мухтож одамга ёрдам бермаганини танқид қилди. У дин бўйича шифокор бу иши учун оллоҳнинг олдида гуноҳкор деб ҳисоблайди.

«[…] Шифокор бемор одамга ёрдам бериш вазифасини ўзининг руҳий мухтожлигини ўйлаб кейинга қолдиргани учун худо олдида айбдор. Одамда намоз ўқишга вақт етарли. Бу бемор одамни қолдириб кетишга сабаб бўлмолмайди», — деди у Zanoza.kg нашрига.

Муаллиф: Нуржамал Жанибекова

Сурат: "Спутник"