Ёруғлик бўлади: Тоқтоғул ГЭСида таъмирлаш ишлари якунланди

713

Тоқтоғул ГЭСидаги тўрт гидроагрегат штат тизимида ишламоқда. Декабрнинг охирида бузилиб қолган иккинчи агрегатни таъмирлаш маваффақиятли якунланди.

Тоқтоғул ГЭСида 15 декабрда ишдан чиққан иккинчи гидроагрегат таъмирлангач синов ишларидан кейин ишга туширилади.

«Бузилишга 500 кВ кабелнинг ишдан чиқиши сабаб бўлган (25 йилга кафолат берилган кабель 41 йил ишлаган)», — деб хабар қилди «Электр станциялари»нинг матбуот хизмати.

Таъмирлаш ишлари бўлаётган вақтда ГЭС билан ТЭЦнинг штат тизими ўзгартирилмаган. Тоқтоғул ГЭСидаги иккинчи гидроэлектростанция ишга тушгандан кейин унинг заҳирасидаги қуввати 300 МВтга кенгайди.

2017-йилнинг баҳорида ГЭСни қайта тиклаш бошланиб, умумий кабель линияси тўлиқ алмаштирилади.

Тоқтоғул ГЭСидаги иккинчи агрегатни таъмирлаш 15-декабрда у ишдан чиққан вақтда бошланган. «Электр станциялари»нинг бош директори Таалайбек Толубаев Тоқтоғул ГЭСидаги иккинчи гидроагрегатни таъмирлаш 2017-йилнинг 15-январида битиши хабар қилинган.

Бу мазкур гидроагрегатдаги иккинчи авария. У 2015-йили ҳам синган. Ўша вақтда ҳам кабелнинг куйиб кетган ерини алмаштириш керак бўлган. 2015-йилдаги таъмирлаш ишлари уч ой давом этган эди.

Муаллиф: Александра Титова