Қозоғистон ўз ҳудуди орқали Қирғизистондан борган гўштни ташишни чеклади

588

Қозоғистон ҳукумати 15 қирғиз компаниясига ўз ҳудуди орқали гўшт ва сут ташишни таъқиқлади. Қирғизистоннинг санэпидстанциясининг фикрича, бу таъқиқ ўлкалар орасидаги келишувларни бузиб, тадбиркорлар учун қийинчиликлар юзага келади.

Қирғизистоннинг давлат ветеринар назорат бошқармасининг вакили сўзларига кўра, Қозоғистон ўз таъқиқини ҳеч нима билан асосламади.

«Улар ҳеч қандай сабаб кўрсатмади. Улар фақатгина шарт қўйди — Россия Федерациясигаа [маҳсулотлар] биргина станциядан ва темир йўл орқали бориши керак», — деди маҳкаманинг исмини айтишни истамаган эксперти.

У Қирғизистон учун Қозоғистон орқали транзит «иқтисодий томондан энг фойдали эканлигини», сабаби маҳсулот шу орқали Россияга кетишини тушунтирди.

«Автотранспорт билан юк етказиш анча арзон тушади ва вақт жиҳатидан ҳам фойдали. Масалан, Таласдаги ишхоналар Қозоғистон орқали [Талас-Тараз чегараси орқали] юкини ўтказиб олишар эди, энди эса «Луговой» станцияси орқали ўтказишга мажбур», — дейди эксперт.

Унинг сўзларига кўра, бу таъқиқ Қирғизистон кирган жаҳон савдо ва ЕОИИнинг келишувларини бузиб, тадбиркорлар учун қўшимча қийинчилик олиб келмоқда.

Ҳозир ҳукумат Қозоғистон билан бу таъқиқни олиш бўйича сўзлашувларни олиб бормоқда.

Таъқиқ «Бишкек Сут» ОҲЖ, «Умут ҳамда Ко» ЖЧК, «Ак-Жалга» МЧЖ, «Артезиан» ЖЧК, «Шин-Лайн» ЖЧК каби ва бошқа йирик компанияларга тегишли.

«Бизда савия йўқ»

Иқтисодчи Айилчи Сарибаев Қирғизистон бундай таъқиқларга учрашига ўзи айбдор, сабаби ўз маҳсулотини халқаро стандартга лойиқ сертификация қилолмайди деб ҳисоблайди.

«Биз ўз маҳсулотларимизни чет ўлкада тегишли турда тўғрилашни, халқаро даражадаги сертификатларни олишни билмаймиз, шунинг учун ветеринар лабораторияларни очиб, санитар лойиҳаларни ишга киритиб, кейин ЕОИИнинг талаби билан сотишимиз керак», — дейди у.

Унинг фикрича, Қирғизистон Қозоғистонга «аччиқланмай» ўз маҳсулотларини сертификациядан ўтказиши керак.

«Биз ўз маҳсулотларимизга бундай имконият тузмадик ҳали яна нимага бошқа ўлкалардан аччиқланамиз», — деди у.

У ўлка ички бозорини ўз маҳсулотига тўлдириб, шундан сўнгина бошқа ўлкаларга экспорт қилиш зарур эканлигини қўшимча қилди.

«Бизда ички бозорни ўз маҳсулотларимиз билан тўлдиришга имкон йўқ, бизнинг бозорлар импорт маҳсулотлар билан тўлган. Биз аввал ўз бозоримизни маҳсулотлар билан тўлдириб, кейин бошқа бозорларга чиқишимиз керак», — деб сўзини якунлади у.

Муалиф: Нуржамал Жанибекова