Собиқ депутатни қийноққа солиш бўйича иш: Ҳеч ким судланмайди

595

ИШИД жангариларига моддий ёрдам бериш айби билан қамоққа олинган собиқ депутат Максат Кунакунов сўроқ вақтида қийноққа олинганини билдирди. Ҳарбий прокуратура жиноий кўриниш йўқлиги сабабли Кунакуновни қийнади деган махсус хизмат вакилларига қарши жиноий иш очишдан бош тортди.

Максат Кунакуновни қийнаш факти бўйича жиноий иш қўзғашдан бош тортган ҳарбий прокуратуранинг расмий жавобини ҳуқуқ ҳимоячиси Рита Карасартова «Фейсбук»даги ўз саҳифасида эълон қилди.

Ҳарбий прокуратуранинг терговчиси Н.Умоталиев бош тортишнинг сабабини махсус хизмат вакилларининг ҳаракатида жиноий кўринишнинг йўқлиги билан изоҳлади. Қийноқ факти бўйича миллий хавфсизлик бўйича давлат қўмитасининг (МХДҚ) ва давлат жазо ўташ хизматининг ходимлари текширилган.

Максат Кунакунов 16-июлда Бишкекда ва унинг атрофида олиб борилган махсус операция асосида йўқ қилинган «Ислом давлати» жангариларини молиялаштирди деган айб билан 20-июлда қамоққа олинган.

Қўлга олингандан кейин Кунакунов ўзига қарши қўзғалган ишни ўзгартирилганлигини, ўзи эса ишни текшириш вақтида қийноққа олинганини айтган.

«Уч жиноятчи ўлдирилган, бунга алоқадор бўлган олти киши ушланган 2015-йилнинг 15-июлидаги воқеаларга тўхталайлик. Улар қаерда? Улар воқеа жойида қўлга олинган. Жиноятда мени шерикларим деган одамларни мен МХДҚнинг ТИЗОсида биринчи марта кўрдим», — деди ёпиқ суд мажлисида Кунакунов.

Максат Кунакунов айбини тан олмади. Давлат айблови уни мулкларини мусодара қилиш билан бирга 30 йилаг озодликдан маҳрум қилишни сўранди. Суд 2016-йилнинг охирида ҳукмни эълон қилиши керак эди, бироқ иш қайта яна бир марта кейинга қолдирилган.

Қамоққа олинган вақтда Кунакунов «Ёшлар ҳукумати» ёшлар ташкилотининг етакчиларидан бири бўлган. Кунакуновнинг сиёсий карьераси у «Ак-Жол» партиясидан парламент депутати бўлиб сайланган 2005-йили бошланган.

Муаллиф: Метин Жумагулов