Қирғиз фаоллари акция эълон қилиб, унинг асосида китоб йиғиб мухтож бўлганларга тарқатмоқчи бўлишди. Улар аҳолини китиоб ўқишга шундай йўл билан жалб қилиш умидида.
7 январдан бошлаб «Қирғизистон ёшларининг халқаро ассамблеяси» адабиётларни йиғиб, бепул тарқатади. Акция ташаббусини Филиппинда яшаган қирғизистонликлар кўтарган. Ғояни амалга оширишни ўшалар таклиф қилишган.
Ташкилотининг иштирокчиларидан бири Анарбек Катаганов бепул китоб тарқатиш китобсеварликни жонлантирибгина қолмасдан, «аҳолининг саводини оширади» деб умид қилишади.
Акцияга хоҳловчилар иштирок эта олади. Бунинг учун ташкилотга хоҳлаган китобни ўтказиб бериш етарли. Китобнинг жанри ва мавзуси аҳамиятга эга эмас — у ўқув китоблари ва бадиий адабиёт ҳам бўлиши мумкин.
Нотаниш одамга ташкилотнинг идорасига китоб ўтказиб бериб ёки у билан ижтимоий тармоқда китоб совға қилса бўлади.
«Қирғизистон ёшларининг халқаро ассамблеяси» — ўтган йил охирида расмий ишлай бошлаган жамоатчилик ташкилоти. Ташкилот ёшларнинг лойиҳаларини амалга ошириш учун ташкил қилинган.
Бу ташкилот эълон қилган акция – қирғизистонликларни китобсеварлигини қайта жонлантиришнинг биринчи ҳаракати эмас.
2016 йилнинг августида Бишкекда «Китобсевар Эркинлик» номли флешмоб ўтган. Унда тадбир ташкилотчилари — Колдонмо урбанистика мактабининг аъзолари — шаҳар маркази орқали ўтган Эркинлик бульварининг ўтиргичларида қизиқарли китобларни қолдириб кетишган.
Муаллиф: Метин Джумагулов