Истамбулдаги теракт: 30дан ортиқ киши халок бўлди

825

Истанбулдаги Reina тунги клубидаги ҳужумдан 30дан ортиқ одам ҳалок бўлди. Ҳужум қилган одам Санта Клаус либосида бўлган.

Истанбул губернатори Васип Шахин бўлиб ўтган воқеани теракт деб атаган. Бўлиб ўтган воқеа учун АҚШ президенти Барак Обама, Евроиттифоқнинг раҳбари Федерика Могерини, НАТОнинг бош котиби Йенс Столтенберг Туркияга ҳамдардлик билдирди.

Истанбулдаги Reina клубидаги қуролли ҳужум натижасида 35 одам ҳалок бўлиб, тахминан 40 киши жароҳатланган. Янги йил кечасида клубда юзлаган одам ва уларнинг орасида чет элликлар ҳам бўлган.

Клубга Санта Клауснинг либосини кийиб келган қуролли киши дам олувчиларни ота бошлади. Жонини сақлаб қолиш учун одамлар Босфорга сакрашган.

Hurriyet газетаси гувоҳлардан сўраб, уларнинг айримларининг сўзларига кўра, ҳужум қилган одам араб тилида бир нималарни айтган. Бошқа бир таҳмин бўйича ҳужум қилганлар икки киши бўлган.

1

«Мен ким отганини кўрмадим, бироқ ўқ отилганини ва одамлар қочиб бораётганини эшитдим», — деган воеқага гувоҳ бўлган турк футболчиси Sefa Boydas.

Янги йил кечасида Истанбулда 17 мингдан ортиқ полиция ходимлари навбатда турган. Бундай чоралар декабрдаги теракт воқеаларидан кейин кўтарилган.

Қуролли ҳужум содир бўлган клуб «Бешиктош» стадиони жойлашган ҳудудда бўлган. Бу ҳудудда аввал ҳам қўпорувчилик содир бўлган.

Мазкур стадионда бўлган «Бешиктош» билан «Бурсаспор»нинг 11-декабрдаги учрашувида икки марта портлаш содир бўлиб, 38 одам ҳалок бўлган.

17-декабрда Кайсери шаҳрида қўпорувчилик содир бўлиб, автобуснинг портлаши натижасида 13 одам ҳалок бўлганган ва 48 киши жароҳатланган.

11-17-декабрлардаги портлашларни «Курдистон озодлик лочинлари» гуруҳи ўз зиммасига олган.

Муаллиф: Айдай Иргебаева

Сурат: Reuters