Греция элчиси Бразилияда ўлдирилди. Нималар маълум?

674

Греция элчиси Кириакос Амиридис бедарак йўқолиб, кейинчалик ёниб кетган автомобилдан жасади топилган. Унинг ўлими учун Бразилиянинг полиция ходимлари айбланмоқда.

Грециянинг Бразилиядаги элчиси Кириакос Амиридис 26-декабрда бедарак йўқолган. У Бразилия шаҳрининг Рио-де-Жанейросига оиласи билан янги йилни кутиб олиш учун йўлга чиққан эди.

Чоршанба куни 28-декабрда элчининг аёли Француаза Амиридис турмуш ўртоғи йўқолганини полицияга хабар қилган. Улар 15 йил бирга яшаб, уларнинг ўн ёшдаги қизи бўлган.

Кейинги куни Рио-де-Жанейронинг чекка томонидаги эстакада кўпригининг остидаги ёниб кетган автомобиль ва ичидаги номаълум жасад топилган. Экспертизадан кейин бу грек элчиси бўлгани аниқланган.

Элчининг машинаси. Сурат: BBC
Элчининг машинаси. Сурат: BBC

Полиция ўлдирилган одамни 30-декабрда топган. Терговнинг версияси бўйича элчи ўз хонадонида полиция ходимлари томонидан ўлдирилган. Полиция ходимларни элчининг аёли Француаза Амиридиснинг балки жазмани бўлган. Ўлдирилгандан кейин жасад ижарага олган машинага солиниб ёқилган. Элчининг уйида қон излари қолган.

Полиция ходимлари Серджио Гомес Морейра Фильо дипломатни ўлдирганини тан олган. Француаза Амиридисни полиция ходимлари ва унинг жияни билан бирга қамашган.

Терговчи Эваристо Магаладаснинг ишонтиришича, элчининг ўлдириш олдиндан режалаштирилган. Полиция ходими жасадни яширишга ёрдам бергани учун ўз жиянига 25 минг доллар ваъда қилган.

Бразилиянинг президенти Мишел Темер элчининг оиласига ва Греция халқига ҳамдардлик билдирган. Греция элчилиги ҳеч қандай изоҳ бермаган.

Кириакос Амиридис Грециянинг Бразилиядаги элчиси бўлиб, 2016-йилнинг бошида тайинланган. У вақтгача Амиридис Ливияда тўрт йил элчи бўлиб ишлаган ва Грециянинг Рио-де-Жанейродаги элчихонасида 2001-2004-йиллари ишлаган.

Муаллиф: Айдай Иргебаева

Сурат: The Times