Собиқ бош прокурор Элмурза Сатибалдиев эркинликка чиқди

808

Элмурза Сатибалдиев суднинг қарори билан шартли равишда муддатидан аввал озод қилинди. Собиқ бош прокурор 2010-йилдаги апрель инқилобида одамларнинг ўлими учун айбланиб, ўн йилга озодликдан маҳрум қилинган.

Собиқ-прокурор Сатибалдиев қамоқ муддатининг учдан иккисини ўтаб битгани учун шартли турда қамоқдан озод қилинди.

Сатибалдиев 2010-йилнинг 7-апрелида 87 одамнинг ўлими учун айбдор деб топилган. Унга суд залида ўн йилга озодликдан маҳрум қилиш ҳукми чиққан.

Материал эълон қилинаётган вақтда бош прокуратура мухбирнинг қўнғироғига жавоб бермаган.

Президент Қурманбек Бакиев вақтида Элмурза Сатибалдиев бош прокуратурани бошқариб, президентнинг бош маслаҳатчиси хизматини эгаллаб турган.

Сатибалдиевга қарши жиноий иш 7-апрелда ҳалок бўлганларнинг хоҳиши билан қўзғалган. 7-апрель воқеаси бўйича умумий 28 одам айбланиб тергов қилинган.

Олий суднинг қарори билан Сатибалдиев 2010-йилдаги апрель инқилобида иштирок этганларга қарши ўқ узгани учун айбдор деб топилиб, ўн йилга озодликдан маҳрум қилинган.

Шунингдек, бош прокурор Нурлан Турсункулов, президент администрациясининг раҳбари Канибек Жороев ва МХДҚнинг «Альфа» бошқармасининг раҳбари Алмазбек Жолдошалиевлар ҳам ўн йилга кесилган.

Уларнинг барчаси «лавозимини суистеъмол қилиш» моддаси бўйича судланган. Бироқ 2016-йилнинг июнида суд уларга нисбатан амнистия эълон қилиниши мумкинлигини хабар қилган.

7-апрелда ҳалок бўлганларнинг қариндошлари олий судга мурожаат қилгандан сўнг қамоққа олинганларга нисбатан амнистия 29-июлда бекор қилинган.

Шу иш бўйича умрбод озодликдан маҳрум қилиш ва мулкини мусодара қилиш ҳукми ҳокимиятдан қулатилган президент Қурманбек Бакиев ва унинг қариндоши Жанибекка нисбатан чиқарилган. Ҳозир улар сиёсий бошпана олиб давлатдан чиқиб кетишган ва халқаро қидирувда.

Бакиев 2015-йилнинг ноябрида интервью бераётиб Қирғизистон билан судлашишишни билдирган. Унинг фикри бўйича унга ва унинг оиласига қарши жиноий иш «уйдирилган».

Муаллиф: Александра Титова