МСК депутат Жакупованинг ваколатларини тўхтатди

740

МСК парламент депутати Чолпон Жакупованинг ваколатларини муддатидан олдин тўхтатди. Жакупова агар референдумда Конституцияга ўзгартириш киритилса, мандатини топширишини айтган.

«Бир Бол»нинг депутати Чолпон Жакупованинг ваколатлари тўхтатилиши тўғрисида 30-декабрда маълум бўлди.

МСКнинг вакили Айболот Айдосовнинг Kloop.kgга билдиришича, ваколат муддатларини аввалроқ тўхтатиш бўйича қарор 30-декабрда МСКнинг йиғинида қабул қилинди.

«Биз унинг ваколатларини бугун тўхтатдик, йиғинда шундай қарор қабул қилинди. […] Ариза бироз эртароқ тушган, бунинг барчаси бир йиғинда муҳокама қилиниши учун махсус процедура бор», — деди Айдосов.

Жакупованинг ўрнига «Бир Бол» фракциясининг парламентга рўйҳатдаги номзод Дуйшўн Тоокулов келади.

Жакупова Қирғизистон конституциясини ўзгартирилишига қарши чиқиб, агар қирғизистонликлар референдумда ўзгартирилишига рози бўлса, мандатини топширишга ваъда берган.

Референдумгача ижтимоий тармоқларда Жакупованинг мандатини топширишга ундаган флешмоб бошланиб, бироқ у ўз сўзида туришини ва ўзгартиришлар қабул қилинса, ваколатларидан бош тортишини айтган.

Референдум 11-декабрда ўтиб, сайловчиларнинг тахминан 80 фоизи ўзгартиришларга мақул деб овоз беришган.

Умумий киритилган ўзгартиришлар 20дан ортиқ, уларнинг ичида премьер-министрнинг ваколатларини кенгайтириш ва инсон ҳуқуқлари бўйича халқаро шартномаларнинг ортиқчалигидан бош тортиш ҳам бор.

Ўзгартиришларнинг кўпчилиги 2017-йилнинг 15-январидан бошлаб кучга киради, у энди премьер-министрнинг ваколатлари бўйича ўзгартиришлар эса келаси йилнинг 1-декабридан ишга киритилади.

Конституцияга ўзгартиришлар президент Алмазбек Атамбаев ва унинг парламентдаги социал-демократлар фракцияси томонидан таклиф қилинган. Ўзгартиришларга қарши бўлганлар бу ҳукумат тармоқлари орасидаги мувозанатни бузади ва жараён ҳам қонун бузишлар билан ўтмоқда деб билдиришган.

Муаллиф: Эльдияр Арикбаев