Олай: Милиционерлар прокуратурада ҳамкасбининг терговини кечиктиришди

682

Ўш вилоятидаги Олай район ИИБнинг ходимлари пора олиш бўйича сўроқ қилинаётган ҳамкасбини прокуратурадан куч билан олиб чиқиб кетишган. Ҳозирда барча милиция ходимларига нисбатан жиноий иш қўзғалди.

Тахминан 15-20 милиционер 30-декабрда ҳамкасби прокуратурада сўроқ қилинаётган вақтда кириб боришган. Сўроқ қилинаётган милиция ходими пора тооруду деб шахсий хавфсизлик ходимлари томонидан қўлга олинган.

Прокуратуранинг маълумотига кўра, терговчи милиция пора олаётганда жиноят устида ушланган.

Биринчи уни маҳаллий РИИБнинг биносида тергов қилишни хоҳлашган, бироқ милиционерлар дастлабки тергов ишига тўсқинлик қилишганлиги сабабли бу жараённи прокуратура биносида давом эттиришга тўғри келган.

Милиция ходимларига нисбатан Ўш област прокуратураси «лавозимини суистеъмол қилиш», «Тергов ишларига тўсқинлик қилиш» ва «Ҳукумат вакилига қаршилик кўрсатиш» моддалари бўйича иш қўзғади.

Милиция ходимларининг ўзи билан материал эълон қилинаётган вақтда боғланишга имкон бўлмаган.

Муаллиф: Метин Жумагулов

Сурат: Табилди Кадирбеков/Sputnik