Бишкек шаҳар кенгашининг янги таркиби мэрни қайтадан сайлаши керак. Овоз бериш куни бўйича 9-январгача маълум бўлади.
Марказий салов комиссияси Бишкек шаҳри раҳбарининг сайлаш куни қачон ўтишини 9-январгача ҳал қилиши керак.
«Пойтахтнинг мақоми тўғрисидаги» қонунга кўра, Бишкек шаҳар кенгашининг янги таркибини биринчи йиғинидан кейин 10 куннинг ичида сайлов кунини эълон қилиши керак — яқинда тузилган шаҳар кенгашининг янги таркиби 30-декабрдан ишлай бошлаган.
Ҳозирда мэр вазифасини бажарувчи бўлиб президент социал-демократларнинг тарафдори Албек Ибраимов ишламоқда.
Пойтахт мэрлигига номзодларни шаҳар кенгашига яқинда ўтган барча фракциялар ва премьер-министр таклиф қила олишади.
Маҳаллий кеншаларни сайлаш 11-декабрда бўлиб ўтган.
Бишкек шаҳар кенгашининг янги таркиби қуйидагича тузилган:
- КСДП — 13 ўрин;
- «Республика — Ата-Журт» — 12 ўрин;
- «Онугуу-Прогресс» — 8 ўрин;
- «Мекеним Киргизстан» — 7 ўрин;
- «Киргизстан» — 5 ўрин.
Ибраимов мэрлик хизматида тахминан ўн ойдан бери ишлаб келмоқда, у 2016-йилнинг февралида мэр бўлиб сайланган.
Муаллиф: Эльдияр Арикбаев