Ўзбекистон билан Тожикистон ўзаро авиақатновларни қайта жонлантириш тўғрисида протокол имзолашди. Қўшни бу икки давлат орасидаги тўғридан-тўғри авиақатновлар 1992-йили тўхтаб қолган эди.
2017-йилнинг январидан бошлаб Тожикистон билан Ўзбекистон орасидаги авиақатнов қайта йўлга қўйилади. Томонлар бу тўғрисидаги протоколга 28-декабрда икки ўлканинг вакилларининг учрашуви давомида имзо қўйишди. Самолётлар Тошкент-Душанбе рейси бўйича қатнай бошлайди. Рейсларнинг бошланадиган аниқ вақти ҳозирча номаълум.
Ҳаво қатновлари бўйича ҳамкорлик тўғрисидаги протоколга икки ўлканинг транспорт маҳкамалари бу йил 30-ноябрда имзо қўйишган эди. Унда 24 йилдан бери биринчи марта Тошкент-Душанбе рейси қатнаган.
Шундан кейин авиация маҳкамаларига самолётларнинг қатновини қайта тиклаш учун ҳаво қатнови тўғрисида ҳукумат аро шартномани ишлаб чиқиш топширилган. Бундан ташқари протокол транзит қатновларга йўл очиб, ҳаво орқали юк ташишга ҳам имкон беради.
Комиссиянинг кейинги йиғини Тошкентда 2017-йили бўлади.
1992-йили Тожикистонда фуқаролар уруши бўлиб, у беш йил давом этган. Фуқаролар уруши бошлангандан кейин Ўзбекистон ўз хавфсизлиги учун Тожикистон билан авиақатновларни тўхтатиб қўйган.
Муаллиф: Метин Жумагулов