Допингга қарши агентлик Россияда допинг дастури бор эканлигини инкор қилди

721

Россиянинг допингга қарши «РУСАДА» агентлигининг сайтида The New York Timesда чиққан материалга қарши чиқди. Материалда «РУСАДА»нинг етакчиси вазифасини бажарувчи Анна Анцелович Россияда допинг дастурининг бор эканлигини тан олгани ёзилган.

«РУСАДА» The New York Timesдаги мақолани инкор қилиб, нашрнинг журналисти Рэбекку Руизди Анцеловичнинг сўзини контекстдан ажратиб кўрсатишда айблади.

Газетадаги мақолада Анцеловичнинг Россияда допинг дастури бор эканлигини тан олган, уни «институционал махфий операция» деб атаган сўзлари келтирилган.

Допингга қарши агентликнинг версияси бўйича ҳақиқатда Анцелович декабрнинг бошида эълон қилинган баёнотида Ричард Макларен «хизматнинг давлат системаси» деган сўзидан бош тортиб, уни «институционал махфий операция» деган сўзлар билан алмаштирганини айтган.

«РУСАДА» ўлкада допинг системаси бор эканлигини тан олишга ҳам, тонишга ҳам ҳаққи йўқ эканлигини, сабаби Россиядаги допинг можароси бўйича текширувни тергов комитети олиб бораётганини билдирди.

Россиянинг допингга қарши агентлиги ҳар бир спортчининг ўзига қўйилган даъволарга қайтариш ҳуқуқини билади.

Декабрнинг бошида канадалик юрист Ричард Маклареннинг баёноти эълон қилиниб, унда у Россияда допинг намуналарини алмаштириб қўйишини системаси бор эканлигини, у Лондондаги ва Сочидаги Олимпиадаларда фойдаланилганига далиллар келтирган.

Муаллиф: Каминат Имирханова

Сурат: ТАСС, Александр Щербак