Президент аппаратининг собиқ етакчиси Наримбаев муддатдан аввал бўшатилди

645

Бишкекнинг Биринчи май район суди президент аппаратининг собиқ етакчиси Данияр Наримбаевни муддатидан аввал бўшатди. 2015-йилнинг ноябрида у товламачилик сабабли уч йилга озодликдан маҳрум қилинган.

МДХҚнинг ТИЗОсининг раҳбари ўринбосари Болот Шабданбековнинг расмий илтимосидан кейин Бишкекнинг Биринчи май район судининг судьяси Эмил Кайипов 29-декабрда Наримбаевдни муддатидан аввал бўшатиш тўғрисида қарор чиқарди.

Умумий деярли бир ярим йил қамоқда ўтирган Наримбаевни Шабданбеков қандай сабаблар билан бўшатишни илтимос қилгани ҳозирча номаълум.

Материал эълон қилинаётган вақтда миллий хавфсизлик бўйича давлат қўмитасининг (МХДҚ) матбуот хизматидан изоҳ олишнинг имкони бўлмаган.

Наримбаевни 2015-йилнинг ноябрида «Товламачилик» моддаси бўйича мулкини мусодара қилиш билан уч йилга озодликдан маҳрум қилиш ҳукми чиққан. Аввал айбловчи томон уни 12,5 йилга озодликдан маҳрум қилишни талаб қилгган эди.

Бунга Бишкекнинг собиқ мэри Нариман Тулеевнинг оиласидан 200 минг долларлик «пора талаб қилган» деб айб қўйишган. Шу билан бирга таҳдид учун парламентнинг собиқ депутати Хаджимурат Коркмазов ҳам судланган.

Ўша вақтда бош прокуратура Наримбаев Тулеевнинг қизидан 50 минг доллар олганини билдирган.

Тергов версияси бўйича Наримбаев олий суд раисининг ўринбосари Канатбек Турганбековга Тулеевнинг мулкини мусодара қилмас кераклиги тўғрисида топширма берган.

100 минг долларлик пора олаётган жойида махсус хизматлар билан бош прокуратура қўлга олган Коркмазов қамалгандан бир ҳафтадан кейин Наримбаев қўлга олинган.

Наримбаев Коркмазов қўлга олинганнинг эртаси куни лавозимини топширган. У ўзига қўйилган айбларни тан олишдан бош тортган.

Муаллифлар: Анна Капушенко, Александра Титова