“Ота васияти”фильми «Ника» кино мукофотига кўрсатилди

760

Кинематографистлар иттифоқи «ота васияти» кинокартинасини Россия кинематография фанлар академиясининг иукофотига кўрсатишди. Фильм «МДҲнинг энг яхши фильми» номинациясида беллашади.

Режиссёрлар Бакит Мукул билан Дастан Жапар ўғлининг «Ота васияти» фильмини Қирғизистоннинг кинематографиясилари Россиянинг энг эски «Ника» кино мукофотининг шорт-листига кўрсатишган.

Қирғизистон режиссёрларининг дастлабки мукофотларидан бири «Олтин меридиан» Монреаль кинофестивалидан олган  «энг яхши» номи бўлган.

Олмотада ўтган халқаро «Евразия» кинофестивалида Марказий Осиёдаги 2016-йилнинг энг яхши фильми қатори «Тулпор» статуэткасига эга бўлган.

«Ота васияти» фильмидан лавҳа.
«Ота васияти» фильмидан лавҳа.

Қирғизистонда бу фильм 22-декабрдан бошлаб кинотеатрларда намойиш қилина бошлади. Бу вақтгача у америкалик престижли «Оскар» учун курашган эди.

Бироқ америкалик Hollywood Reporter нашри «Оскар» учун ҳаракат қилаётган фильмларнинг шорт-листин эълон қилиб, уларнинг орасида қирғиз кинокартаси киритилмаган.

Фильм продюсери Талант Төлөбековнинг сўзларига кўра, фильм Монреалдаги  «Олтин меридиан» кино фестивалида бош совринни ютиб олгандан кейин «Оскар» билан «Олтин глобус»нинг лонг-листига қўшилган.

«Бу қирғиз кинематографиясининг тарихида ҳам, бизнинг ўлка тарихида ҳам биринчи марта бўлмоқда. Ташкилотчилар ўзлари ташаббус кўтариб, бизнинг фильмни олдиришди. Қирғизистон учун бу машҳурликнинг биринчи қадами», — деган у октябрнинг бошида Kloop.kg билан бўлган суҳбатининг бирида.

Фильм тўғрисида

«Ота васияти» фильми АҚШда ота-онаси билан бирга 15 йил яшаган йигит тўғрисида ҳикоя қилади. У Америкада вафот этган отасининг сўнги илтимосини бажариш учун Қирғизистондаги ўз қишлоғига келади.

https://www.youtube.com/watch?v=am1vrpp_S2w

Қирғизистонда у уйи билан чорваси қаровсиз қолганини, отасининг укаси билан қариндошлари қишлоқдан кетиб қолишганини билади. Фильмнинг қаҳрамони қаровсиз қолган уйни қайта тиклаб, отасининг қарзларини тўлайди.

Кунларнинг бирида отаси учун турмада ўтириб чиққан бир қариндоши келади. Бу учрашув отаси бош қаҳрамонга нима васият қолдиргани тўғрисидаги саволга жавоб бўлади.

Муаллиф: Александра Титова