«Тумар» раққосаси «Данк» медали билан тақдирланди

725

Президент Алмазбек Атамбаев «Тумар» гуруҳининг раққосаси Адина Самийбек қизини «Шуҳрат» медали билан тақдирлади. Ноябрнинг охирида мазкур гуруҳ чех-словак маҳорат танловида 3-ўринни олган.

Матонат ва иродаси  учун уч қирғизистонликни «Шуҳрат» медали билан тақдирлаш тўғрисидаги фармонга Қирғизистон президенти имзо қўйди. Медални раққоса Адина Самийбек қизи ҳам олган.

Адина Самийбек қизининг оёқлари туғма ногирон, бироқ бу коляскадагиларнинг «Тумар» рақс гуруҳида брейк-данска тушишига тусқинлик қилмайди. Жамоада умумий беш нафар одам рақсга тушса, уларнинг ичидан уч нафарининг имконияти чекланган.

Аравачадаги раққослар турли халқаро танловларда иштирок этгандан кейин таниқли бўлишган. Жамоа 2015-йили Туркиядаги маҳорат танловининг финалига чиққан. Шундан кейин Украинада мана шундай танловда иштирок этиб, «Очиқ Қозоғистон» танловининг гран-присига эга бўлишган.

Улар 2016-йили «Пара дэнс» рақси бўйича Қирғизистон чемпионатида ғолиб бўлиб, биринчи марта «IPC WEB Kazakhstan Open-2015» деб аталган коляскадаги спорт рақс турнирида иштирок этишган. Унда раққослар Freestyle йўналишида «Тўп билан бажариш» бўйича 1-ўринни олишган.

Single freestyle йўлишида эса аёлларнинг орасида Адина 2-ўринни олган.

Бундан ташқари «Тумар» рақс гуруҳи бу йил Česko Slovensko má talent («Чехия билан Словакияда қобилятлилар бор») халқаро маҳорат танловининг финалига чиқиб, 3-ўринни олган.

Адина Самийбек қизи билан бирга «Шуҳрат» медали билан Қирғизистоннинг яна икки имконияти чекланган фуқароси тақдирланган.

Ногиронларнинг «Талыкпас-Ата» жамоатчилик бирлашмасининг етакчиси Турсунбек Абдилдаев автоҳалокатда икки оёғидан ажраб қолган ва фарзандларини ўзи ёлғиз тарбияламоқда. У умидини узмай, техника таъмирлаб, жиҳоз ясаш билан шуғуллана бошлаган. У 2003-йили уй жиҳозлари цехин очиб, бошқа имконияти чекланган одамларни иш билан таъминлаган.

Норин вилоятидаги Ат-Баши районининг яшовчиси Рахатбек Усўнкожоев олти йил аввал ҳалокатга учраб, юролмай қолган. Рахатбек ҳам Турсунбек Абдилдаев каби болаларини ўзи ёлғиз тарбиялайди. Фарзандларини боқиш учун у этностилда хуржун ва от учун керакли анжомларни ясашни ўрганиб олган.

Муаллиф: Александра Титова