Россия: Спорт тармоғидаги амалдорлар допинг программаси мавжудлигини тан олишди

621

The New York Times нашри Россияда допинг-намуналарни алмаштириш тизими бор эканлигини тан олган Россия спорт тармоғидаги амалдорлар билан бўлган суҳбатларни эълон қилди. Допингнинг қўлланиланилишини Россиянинг допингга қарши агентлигининг (ОККА) раҳбари ва Россия  олимпиада комитетинини (ООК) допингга  қарши жамоатчилик комиссиясининг етакчиси тан олди.

The New York Times газетаси Москвада россиялик спорт амалдорлари билан бўлган суҳбатларини эълон қилди.

Матбуот саволларига ОККА раҳбарининг вазифасини бажарувчи Анна Анцелович, шунингдек, ООКнинг раҳбари Виталий Смирнов жавоб беришган.

Ўз жавобларида россиялик спорт амалдорлари биринчи марта Россияда ҳақиқатдан ҳам допинг дастури кўп йиллардан бери мавжуд эканлигини расмий турда тан олди.

ОККА раҳбари вазифасини бажарувчи Анна Анцелович. Сурат: Alexander Zemlianichenko/Associated Press.
ОККА раҳбари вазифасини бажарувчи Анна Анцелович. Сурат: Alexander Zemlianichenko/Associated Press.

«Бу институционал махфий операция эди», — деди Анцелович. У шахсан ўзи бу системага жалб қилинмаганлиги учун унинг кўламидан ҳайрон қолганини қўшимча қилди.

Анцелович давлат амалдорлари қалбакилаштиришга ҳеч қандай алоқаси йўқ эканлигини билдирди.

Допингга қарши комиссиянинг раҳбари — Виталий Смирнов. Сурат: Alexander Zemlianichenko/Associated Press.
Допингга қарши комиссиянинг раҳбари — Виталий Смирнов. Сурат: Alexander Zemlianichenko/Associated Press.

ООКнинг раҳбари Виталий Смирнов ҳам россиялик спортчилар допинг қўлланишини тан олди.

«Собиқ спорт министри ва Олимпиада комитетининг президенти қатори менинг назаримда — биз кўп хато қилдик. Ҳозир ёш спортчилар нима учун допинг қўлланишга рози бўлишаётганини тушуниш зарур», — деди у.

Ричард Макларен. Сурат: BBC
Ричард Макларен. Сурат: BBC

Россияда кўп йиллик допинг дастури бор эканлиги тўғрисида канадалик юрист Ричард Маклареннинг баёнотидан кейин сўз бўла бошлади. Унинг баёноти Россияда бир нечта спорт тадбирларини текширишга ва тўхтатишга сабаб бўлди.

The New York Times билан бўлган суҳбатда Макларен россиялик амалдорлар унинг баёнотида айтилган сабабларга қаршилик қилмай қолишганидан қувонтганини билдирди.

Унинг сўзларига кўра, шундан кейин улар дунё допингга қарши агентлигининг Россиянинг спортини текширувга олинишидан халос бўлишади.

Бу йил декабрнинг бошида Ричард Макларен баёнотининг иккинчи қисми эълон қилинган. Унда канадалик юрист Россия терма жамоаси 2010-йили Ванкувердаги Олимпиадада ғолиб бўлолмагандан сўнг россиялик спортчиларнинг Допинг намуналарини алмаштириб қўйиш бўйича махсус ишлаб чиқилган система бор эканлиги тўғрисида далиллар келтирган.

Муаллиф: Каминат Имирханова

Сурат: Pavel Golovkin/Associated Press