Жалолобод вилоятидаги Ола-Буқа районининг суди баптистни маҳаллий қабристонга дафн этишга тўсқинлик қилиш бўйича ишни 22-декабрда текшира бошлайди. Маҳаллий яшовчиларнинг норозилиги сабабли аёлнинг жасадини бир неча марта дафн қилишга тўғри келган.
Жалолобод вилояти ИИБнинг вакили Миктибек Турубаев Kloop.kgга баптист аёлнинг жасадини кўмишга тўсқинлик қилинишига боғлиқ иш бўйича ҳаммадан кўпроқ қаршилик кўрсатган уч киши устидан ўтаётганини айтди.
«Иш марҳумни қизининг аризасисиз, жасадни хўрлаш бўйича қўзғалган. Фамилияларини айтолмайман, бироқ иш бўйича уч киши тергов қилинмоқда», — деди у.
Унинг сўзларига кўра, қишлоқликларга Қирғизистон жиноят кодексининг «марҳумнинг жасадини ва улар дафн қилинган ерни топташ» моддаси бўйича айбланмоқда.
Турубаев ишнинг материаллари судга ўтказилганини, 22-декабрда иш кўриб чиқила бошлашини айтди. Агар қишлоқликлар айбдор деб топилса, улар 3 йилдан 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиниши мумкин.
Ола-Буқа райони ҳокими Сонунбек Акпаралиев суд текширувлари бошланишини тасдиқлади, бироқ вазиятга изоҳ беришдан бош тортди.
Дини учун қайта дафн қилинди
76 ёшдаги Канигул Сатибалдиеванинг жасадини қайта дафн қилиш бўйича масала октябрда бошланган, унда марҳумнинг ҳамқишлоқлари унинг жасадини маҳаллий қабристонга қўйиш учун қизига йўл беришмаган.
Маҳаллий яшовчиларнинг ғазаби келишига Сатибалдиеванинг диний эътиқоди сабаб бўлган — у ҳаётлигида насроний-баптист динида бўлган, шу сабабли маҳаллий яшовчилар унинг жасадини мусулмонлар қабристонига дафн қилишни таъқиқлашган.
Марҳумнинг қизи Жилдиз Азаева онасини маҳаллий қабристонга дафн қилиш учун рухсат сўраб ҳокимият билан маҳаллий давлат органларига мурожаат қилиб бир неча кун ўтказган.
Маҳаллий яшовчилар онасига ачиниб рухсат бериши учун Азаева синглиси билан маҳаллий имомларнинг талабига кўра, қишлоқдошларининг кўз олдида ислом динини қабул қилишган.
Шунга қарамай уларнинг онасини маҳаллий қабристонга дафн қилдиришмаган.
Марҳумнинг жасади учун бир йил аввал бошқа баптист кўмилган қўшни Ўрукту қишлоғидаги қабристондан ер ажратиб беришган. Бироқ бу қишлоқнинг яшовчилари ҳам Сатибалдиеванинг жасадини кўмишни таъқиқлаб, у қўшни Сари-Булак қишлоғидаги насронийлар қабристонига дафн қилинган. Бироқ шу куни унинг жасади насронийларнинг талаби билан учинчи марта элга айтилмай бошқа жойга кўмилган.
Муаллиф: Александра Титова