Цукерберг "Темир одам"даги Жарвисни қандай яратди

953

Марк Цукерберг «Темир киши»дан ясалгандай қилиб Жарвис номли сунъий ақл ясади. У «Facebook»нинг бошқа директорининг уйини бошқариб, унга мусиқа қўйиб бериб, махсус учкунада кўк футболкаларни ювиб, тозалаб беради.

Цукерберг бир йил аввал сунъий зако ясашни мақсад қилган.

Ҳар йил бошида Марк Цукерберг келаси 12 ойга ўзига мақсад қўяди. 2010-йили унинг мақсади мандаринни (хитой тилининг диалектини) ўрганиш бўлган, 2015-йили эса ҳар ойда иккитадан китоб ўқигиси келган.

Бу йил Цукерберг ўзига «Темир одам» каби сунъий интеллект ясашга ваъда берган. Асосан у уйдаги ёруғликни, камераларни ва мусиқани бошқариб туриши керак эди.

Бу душанбада 19-декабрда, «Фейсбук» асосчиси лойиҳа якунланганини билдириб, Жарвисни яратиш жараёнлари тасвирланган пост чиқарди (Жарвис — ёрдамчи Темир одамнинг ҳурматига бағишланган сунъий интеллект).

Жарвиснинг қандай имкониятлари бор?

«Ақлли уйга» туташган сунъий ақлнинг имкониятлари кенг. У ёруғликни ёндириб-ўчириб, мусиқани ишлатиб-тўхтатиб, қадаҳ сўзларини айтиб, эшик очиб беради (унда одамни юзини таниш хусусияти бор). Бундан ташқари, Жарвис махсус модификацияланган замбаракдан фойдаланиб Цукербергга унинг анъанави кўк футболкаларини ювиб беради.

Жарвиснинг вазифалари ичида унча  конструктив бўлмаган  қобилиятлар бор. Масалан, Цукерберг уни оддий ўйинга ўргатиб қўйган: унинг ўзи ёки аёли Присцилла сунъий ақлдан «кимни қитиқласа бўлади» деб сўрашади, Жарвис эса ихтиёрий тарзда «Макс» ёки «Бист» деб жавоб беради (уларнинг қизини ва итини номи).

Цукерберг Жарвисни қандай ясаган?

Цукерберг ўзи Жарвисни ясаш жараёни беш катта блокка бўлинганини ёзган: бириккан уй, соф тил, чеҳраларни ва объектларни таний билиш, Facebook Messenger учун бот ва гапни таний билиш.

Jarvis уй тизимлари билан фойдаланувчи қурилмалар орасидаги алоқа воситаси бўлиб ҳисобланади.
Jarvis уй тизимлари билан фойдаланувчи қурилмалар орасидаги алоқа воситаси бўлиб ҳисобланади.

Биринчидан, ишлаш учун Жарвис уйдаги барча қурилмаларни умумий системасига (лампалар, камералар, уй рўзғор техникаси) туташган бўлиши керак.

Иккинчидан, сунъий қурилма соф тилни тушуниши зарур, масалан, «Канье Уестнинг бир нарсасини ойноп берчи» деганни тушуниши керак.

Учинчидан, Жарвис Цукербергга меҳмонлар тўғрисида хабар бериб ёки уйдаги оила аъзоларининг қаерда эканлигини айтиб бериш учун одамларни юзларидан таниши керак.

Тўртинчидан, Цукерберг Жарвис билан бир қурилмадан эмас, хоҳлаган телефондан сўзлашгиси келган. Бунинг учун у Facebook Messengerда чат-бот тузишга тўғри келди.

Охирида Жарвис оғзаки гапларни таниб, товуш билан жавоб бериши керак бўлган.

«Сунъий ақл биз ўйлагандан ҳам яқин, ҳам узоқ»

Facebook асосчисининг таъкидлашича, Жарвисни яратишдаги унинг мақсади ҳозирги 15577989_10103347985661691_4152643580570731663_o-225x400дунёдаги сунъий интеллект ҳолати тўғрисида кўпроқ билиш бўлган. Унинг сўзларига кўра, сунъий ақл бир қанча аҳамиятли нарсаларни бажара олади — машиналарни бошқариб, беморларни даволаб, сайёраларни оча олади.

Бироқ замонавий сунъий ақлнинг муаммоси одамларнинг ўзида жам бўлган. Биз ақл нима эканлигини ҳамон билмаймиз ва бу саволга жавоб топмагунча, ҳақиқий сунъий ақл ярата олмаймиз.

Жарвисни ким овозлаштиради?

Цукерберг Жарвис кимнинг овози билан сўзлашини айтмади, бироқ турли тахминларга асос бор.

Бу йил октябрда у «Фейсбук»даги ўз саҳифасида Жарвисни овозлаштириш учун кимни чақирса бўлишини сўраган. Одамлар унга Морган Фриманни, таниқли олим Нил Деграсс Тайсонни ва Темир одамга овоз берган кичик Роберт Даунини таклиф қилишган.

Қизиғи шундаки, бу изоҳга жавоб бериб, агар  гонорарни Пол Беттани оладиган бўлса (Темир одам тўғрисидаги фильмларда Жарвисни овозлаштирган) таклифга ҳам розилик бергандай бўлди.

Бироқ Цукерберг ҳам, Facebook вакиллари ҳам Жарвисни кичик Дауни овозлаштирадими деган журналистларнинг саволига жавоб беришмаган.

Муаллиф: Азамат Омуралиев