ИИМ ҳаром ўлган молнинг гўштини сотишда айбдор амалдорларни қидиради

776

Биринчи вице-премьер-министр Мухамметкалий Абулгазиев ҳуқуқни ҳимоя қилиш органларининг ва Бишкек мэриясини Ўш бозорида ҳаром ўлган молнинг гўштини сотишга йўл қўйган амалдорларни топишни буюрди.

Абулгазиев Ўш бозоридаги тартибсиз гўшт сотиш фактлари бўйича 20-декабрда ўтган йиғинда шундай билдирув берди.

У ИИМни, Ветеринар ва фитосанитар хавфсизлик бўйича давлат инспекциясини ва Бишкек мэриясини Ўш бозорида сифатсиз гўшт сотишга йўл қўйган амалдорларни топишга ундади.

«Ўзининг қўл остидаги ходимларни яширса, тегишли етакчилар жавобгарликка тортилади. Жамоатчилик бундай кечириб бўлмайдиган кўриниш учун ким жазоланганини билиши керак», — деди Абулгазиев.

Унинг сўзларига кўра, хизмат текширувлари фақат амалдорларга эмас, гўшт топширганлар бўйича ҳам олиб борилмоқда. Вице-премьер-министр амалдорларнинг ўз лавозимига лойиқлигини текшириб чиқишга чақирди.

«Бундай кўринишлар тегишли хизматларнинг айрим етакчиларини жавобгарликсиз, масъулиятсизлиги сабабли бўлаётганини айтиш керак», — деди биринчи вице-премьер-министр.

Абулгазиев гўшт топширганларга ва савдо жойларининг эгаларига қатъий талаб қўйиши керак эканлигини айтди. Бундан ташқари дуч келган жойларда сифатсиз гўшт сотилган вазиятлар бўйича рейдлар ҳам олиб борилади.

Вице-премьер-министрнинг билдируви журналист Элнура Молдокадирова Бишкекдаги Ўш бозорида сифатсиз гўшт сотилиш фактларини топгани тўғрисида КТРКдаги сюжетидан кейин айтилди.

Материал муаллифининг сўзларига кўра, ноқонуний цехда топилган гўштни «турли жойидан ҳайвонлар тишлаган, ёқимсиз ҳид, чириётгани кўриниб турган».

http://

Репортажда бундай гўшт ветеринар назоратдан ўтмай туриб, колбаса цехларига келиб тушиб, бу ерда мазкур гўштлардан қийма тайёрланиши айтилади. Бундан ташқари, чириган гўштни айрим кафелер ва тез таом тайёрланувчи жойлар сотиб олишади. Сюжет бўйича ҳаром ўлган молнинг гўшни иялос араваларда ташилиб, кўчада майдалаб сотилган.

Ўш бозорининг ветеринар шифокори Радбек Бектуров КТРКдан намойиш қилинган лавҳадан кейин сифатсиз гўшт сотган сотувчилар бир неча кун давомида бозорга келишмаганини билдирган.

Муаллиф: Айдай Иргебаева

Сурат: Zanoza.kg