Мексикадаги фейерверк ярмаркасидаги портлаш. 27 киши қурбон бўлди

878

Мексикадаги энг катта фейерверк ярмаркасидаги портлашда 27 киши қурбон бўлиб, 70дан ортиқ киши киши яраланган. Портлаш хавфи сабабли полиция ярмаркадан беш чақирим узоқликда юришни илтимос қилмоқда.

Сан-Паблито пиротехника бозоридаги портлаш сабабли 27 киши ҳалок бўлиб, яна 70и жароҳатланган эди. Атрофдаги уйлар жабрланган.

http://

Ярмаркада портламай қолган петардалар ҳали кўп. Қайта портлаш хавфи сабабли полиция яшовчиларни бозордан камида беш чақирим узоқда юришни илтимос қилишмоқда.

Полиция ва қутқарув хизматлари ярмаркада сотилаётган фейерверкларнинг барчаси ёниб битгунча кутишга мажбур бўлишмоқда. Ердан тутун чиқиб, вақти-вақти билан янги жойлар ёнмоқда.

Сан-Паблито Мексиканинг пойтахти бўлган Мехико шаҳридан 32 чақирим улоқликдаги Тултепек шаҳрида жойлашган.

Пиротехника бозорида 2005 ва 2006-йиллари ҳам ёнғин бўлган.

Муаллиф: Айдай Иргебаева

Сурат: Эдуардо Вердуго/AP