БМТ комитети: Қиғизистон ҳукумати Бакиев рақибининг 2007-йилдаги ўлимида айбдор

916

Фуқаровий фаол Бектемир Акунов 2007-йили Норин ШИИБидаги қамоқ камерасида қийноқлардан кейин вафот этган ва Қирғизистоннинг ҳукумати бу воқеани текширишни таъминламаган — БМТнинг инсон ҳуқуқлари бўйича қўмитаси шундай қарор чиқарди.

БМТнинг инсон ҳуқуқлари бўйича қўмитаси ўз қарорини 18-ноябрда чиқарди — унда у Қирғизистон ҳукуматини 2007-йили қамоқ камерасида вафот этган 53 ёшдаги фаол Бектемир Акуновнинг ўлимида айбдор деб топган.

Акунов Қирғизистоннинг собиқ президенти Қурманбек Бакиевнинг режимининг рақиби қатори маълум бўлган — фаол собиқ давлат раҳбарига қарши митингга халқни тўплаган.

2007-йил апрелда Акунов Норинга қайтиб келиб демонстрация ўтказишга рухсат олишга ҳаракат қилаётганда уни милиция ходимлари қўлга олишган.

2007-йилнинг 15-апрелида Акунов ўз камерасида жонсиз ҳолда топилди. Ўлишидан аввал у милиция ходимлари уни қийнаб, калтаклашганини айтиб бир неча марта арзланган.

БМТнинг инсон ҳуқуқлари бўйича қўмитаси Қирғизистон ҳукуматини  олти ой ичида фуқаролар фаолининг ўлимини текшириб, айбдорларни жавобгарликка тортиб, Акуновнинг оиласига компенсация тўлаб беришга ундади.

Қирғизистон «қийноқлар бўлганини тан олмаган»

БМТнинг инсон ҳуқуқлари бўйича қўмитаси Акуновнинг ишини 2011-йили қарай бошлаган. Инсон ҳуқулари бўйича қўмитасининг қарорида Қирғизистон ҳукумати қўлга олинган одамни қийноқдан ва қамоқдаги ўлимдан сақлай олмаганини ва айбдорларни жавобгарликка торта олмагани айтилади.

«Суд-тиббий экспертизаси унинг танасида бир неча кўкарган жой борлигини, ичидан қон оққанини кўрсатган. Бироқ Қирғизистон ҳукумати у ўзини-ўзи ўлдирди деб туриб олган, ўлим факти бўйича мустақил текширув олиб бормаган», — деб айтилади маълумотда.

БМТнинг инсон ҳуқуқлари бўйича қўмитаси Қирғизистон ҳукуматини қийноқларни таъқиқлаган ва бундай воқеаларни синчиковлик билан текширга мажбурлаган фуқаровий ва сиёсий хуқуқлар бўйича халқаро низомларни бузганликда айблади.

Комитетга вафот этган фаолнинг ўғли Урматбек Акунов 2011-йилнинг октябрида ариза берган. Бироқ жабрланган томоннинг фойдасига чиққан қўмитанинг қарори ҳозиргача бажарилмаган, айбдорлар жазоланмаган.

«Адолатли судни деярли ўн йил кутгандан сўнг биз БМТнинг инсон ҳуқуқлари бўйича қўмитасининг мазкур қарорини қўллаймиз ва ҳукумат уни тегишли турда бажаради деб сабрсизлик билан кутмоқдамиз », — деди марҳумнинг ўғли.

Ҳуқуқ ҳимоячиси Асқаровонинг иши

Бу Қирғизистонда қамоқда ўтирганларни қийнаш бўйича БМТнинг инсон ҳуқуқлари бўйича қўмитаси кўриб чиқаётган биринчи иш эмас.

Ҳозир ташкилот назоратида Қирғизистоннинг барча суд инстанциялари томонидан 2010-йили ўлка жанубида милларлар аро низони қўзғашда ва милиция ходимини ўлдирганликда айбланиб, умрбод озодликдан махрум қилинган ҳуқуқ ҳимоячиси Азимжон Асқаровнинг иши турибди.

2016-йилнинг апрелида инсон ҳуқуқлари бўйича  комитет Асқаров ноқонуний қамалиб, турмада қийноқларга дуч келиб, адолатсиз суд текшируви сабабли озодликдан махрум қилинган деб ҳукм қилинган. Қўмита Қирғизистон ҳукуматига ҳуқуқ ҳимоячисини зудлик билан қамоқдан чиқаришни маслаҳат берган.

БМТ қўмитасининг қароридан кейин Қирғизистон ҳукумати ҳуқуқ ҳимоячисининг ишини қайта кўриб чиқишга жўнатган. Ҳуқуқ ҳимоячисининг иши бўйича жараён Чуй вилоят судида қаралмоқда, январда унга ҳукм чиқарилмоқчи.

Муаллиф: Александра Титова