Ўш мэрининг ҳайдовчиси йўл ҳаракати қоидасини бузгани учун 1000 сом жаримага тортилди

758

Ўш мэри Айтмамат Кадирбаевнинг ҳайдовчиси йўл ҳаракатини қоидасини бузганини тан олди — у қизил чироқда ўтиб кетгани учун 1000 сом жарима тўлайдиган бўлди.

Мэрнинг ҳайдовчиси Дамирбек Маткасимов «Тойота Лэнд Круизер 200» автомашитнасини бошқариб кетаётиб, қизил чироқда ўтиб кетганини тан олди. Қоида бузилишини воқеани кўрган киши тасвирга тушириб олиб, у «АКИпресс» сайтида эълон қилинган.

Маткасимов эса автомашинада бўлмаганини айтган, бироқ фуқаролар давлат рақамини ва автомашинани таниб қолишгандан кейин у ҳақиқатдан ҳам шошиб кетаётиб, қизил чироқда ўтиб кетганини тан олди.

«Фуқаролар унинг қизил чироқда ўтиб кетганини исботлашди. Ҳайдовчи шошиб кетаётиб йўл ҳаракати қоидасини бузганини тан олди», — деди Ўш ШИИБнинг матбуот котиби Замир Сидиков.

Ўш милициясининг вакили Маткасимов қоидани бузгани учун 1000 сом жарима тўлашини қўшимча қилди.

Мэрнинг матбуот котиби Гулжамал Жороева видео билан боғлиқ воқеани мэрга қарши «қора пиар» деб баҳолаб, бироқ Ўш жамоатчилиги автомашина рақамини танигандан кейин нима учун ҳайдовчи қоида бузганини тан олмаганини тушунтира олмади.

Аввал милиция автомашина рақамининг тасвири ночорлиги сабабли таний олмаганини, шу сабабли йўл ҳаракати қоидасини бузган ҳайдовчини жавобгарликка тортмаётганини билдирган эди.

«[Назорат милициясининг ходимлари] бу видеони кўриб чиқишди. Бироқ рақами бўйича ҳақиқатдан ҳам мэрга тегишли эканлигини аниқлай олишмади. Ҳайдовчи ҳам автомашина унга тегишли эмаслигини айтган. Ҳозир улар видеодаги автомашинани қидиришмоқда, балки бошқа автомашина бўлиши ҳам мумкин», — деган эди милиция вакили.

Кадирбаев ўз жавобида автомашина учун жавобгарликни оломаслигини, ҳайдовчиси йўл ҳаракати хавфсизлиги қоидасини бузса, қонун олдида жавоб бериши керак эканлигини билдирган.

«Ҳа, менинг хизмат автомашинамнинг рақами 0001 ZA. Бироқ мен ҳайдовчи учун жавоб бермайман. Патруль милицияси бор, ҳайдовчига нисбатан улар чора кўрсин. У оддий ҳайдовчи, бошқалардан ҳеч нимаси билан фарқланмайди. Агар қонунни бузган бўлса, қонун бўйича жавоб берсин», — деган эди мэр.

«Тойота Лэнд Круизер 200» автомашинаси мэр Кадирбаевга ўшдаги Хитой элчилиги томонидан совға қилинган. Бундай комплектациядаги автомашинанинг тахминий бозор баҳоси тўрт миллиондан етти миллион сомгача туради. шаҳар раҳбари бу автомашинадан ноябрдан бери фойдаланади.

Муаллиф: Дастан Умоттегин