Сочи бобслей бўйича дунё чемпионатидан маҳрум бўлди

821

Бобслей билан скелетоннинг халқаро федерацияси (IBSF) Россиянинг Сочи шаҳрини келаси йили бобслей ва скелетон бўйича жаҳон чемпионатини қабул қилиш ҳуқуқидан маҳрум қилди.

Федерациянинг билдирувига кўра, «оғир вазиятлар» ва «Россияда тузилган муҳитни» ҳисобга олиб ҳозирда Сочида жаҳон чемпионатини ўтказиш мумкин эмас.

«Даъволар билан талашлар қанчалик даражада асосли эканлигига қарамай, [IBSF] спортчилар билан мураббийлар уларга эмас, спортга қунт қўйишга имконияти бўлишини [хоҳлайди]», — деб айтилади билдирувда.

Билдирувда допинг можароси тўғрисида сўз бўлмаса ҳам чемпионатнинг ўрни қатори шунга боғлиқ бўлгани кўриниб турибди.

IBSFнинг қарори россиялик спортчилар допингдан фойдаланиши тўғрисидаги текширувлар Ричард Макларен баёнотининг иккичи қисми Лондонда эълон қилингандан сўнг тўрт кун ўтиб айтилди.

Баёнотда россиялик спортчиларнинг допинг қўллашини ишлаб чиққан ва давлат қўллаган тизимга далиллар келтирган.

Макларен келтирган маълумотларга кўра, 2011-йилдан 1015-йилгача россияликлар мингдан ортиқ допинг-намуналарини алмаштириб қўйишган.

Бошқалари билан баёнотда Сочидаги Қишки Олимпиадада олтин медаль ютиб олган икки россиялик спортчи допинг қўлга олингани айтилади.

Бу спортчиларнинг номлари айтилмаса ҳам Россиянинг бир қанча ОАВлари уларнинг бобслейчи бўлганини тахмин қилишди.

Россия томон ҳозирча бобслей бўйича жаҳон чемпионатининг ўрнаини кўтариш бўйича ҳеч нарса билдирмаган.

Турнирнинг янги ўрни яқин орада маълум бўлади.

Муаллиф: Каминат Имирханова

Cурат: U.S. Army IMCOM, Flickr