Ҳукумат чет ўлкаликларнинг рўйҳатга олинишини 19-декабрдан бошлаб соддалаштиради

800

Қирғизистонда 90 ўлка фуқароларининг юриш режими 19-декабрдан бошлаб соддалаштирилиши мумкин. Бу ҳақда давлат рўйҳатга олиш хизматидагилар хабар қилишди. Ноябрнинг бошидан бери россияликлардан бошқа барча хорижликлар Қирғизистонга киргандан кейин беш кун ичида рўйҳатдан ўтишга мажбур.

Ҳукумат фуқаролари Қирғизистонда рўйҳатдан ўтмасдан 30-90 кун юра оладиган 90 ўлканинг рўйҳатини тузди.

Ўлкада юриш режимини соддалаштириш тўғрисидаги қарорга 19-декабрда қўл қўйиш режалаштирилган. Бу ҳақда Kloop.kgга ДРХнинг матбуот котиби Мелис Эржигитов билдирди.

«Биз ҳал қилинганми йўқми билмаймиз, бироқ ўша куни қарор имзоланади деб кутмоқдамиз. […] Балки, эълон қилингандан кейин ёки зудлик билан имзолангандан кейин [нормалар ишлай бошлайди]», — деб билдирди Эржигитов.

Қозоғистон ҳозирча бу рўйҳатда йўқ. Қўшни ўлканинг фуқаролари учун улар 30 кун рўйҳатсиз юра оладиган шартнома тузилган, бироқ у парламентда ратификациядан ўтгандан кейин кучга киради.

Харитада фуқароларига Қирғизистонда рўйҳатсиз юриш муддатини узайтирадиган барча ўлкалар белгиланган.!function(e,t,n,s){var i="InfogramEmbeds",o=e.getElementsByTagName(t),d=o[0],a=/^http:/.test(e.location)?"http:":"https:";if(/^\/{2}/.test(s)&&(s=a+s),window[i]&&window[i].initialized)window[i].process&&window[i].process();else if(!e.getElementById(n)){var r=e.createElement(t);r.async=1,r.id=n,r.src=s,d.parentNode.insertBefore(r,d)}}(document,"script","infogram-async","//e.infogr.am/js/dist/embed-loader-min.js"); Ҳукумат бу вақтгача чет ўлкаликлар 5 кун ичида рўйҳатдан ўтадиган чекловни ноябрнинг олиб ташлашни ваъда қилган, бироқ айтилган муддатга нисбатан қарор қабул қилинмаган.

Бу орада сайёҳларни рўйҳатга олиш қоидаси тўғрисида яна арзланишмоқда — улар маълумотни, таржимонлар ва инглиз тилидаги ҳужжатларнинг йўқлигига дучор бўлишган.

Чет ўлкаликлар учун беш кун ичида рўйҳатдан ўтиш муддати 4-ноябрда «Ташқи миграция тўғрисида»ги янги қонун билан бирга қабул қилинган.

Миграция бўйича давлат хизмати раисининг ўрин босари Алмазбек Асанбаев дўша вақтда «тартибсизлик» бўлиб кетганини ноябрда тан олган — янги қонун билан бирга 90 ўлканинг фуқаролари учун рўйҳатсиз узоқ муддат юришга кафолат берган қонун қонун олдидаги актлар қабул қилиниши керак эди. Бироқ ҳукумат уни ўз вақтида амалга оширишга улгирмаган.

Тадбиркорларнинг мурожаати

Қишки мавсум очилишида Иссиқ-кўлнинг жанубий-шарқ соҳилида жойлашган Қоракўл шаҳридаги туризм йўналишида ишлаган тадбиркорлар ҳукуматга мурожаат қилиб, чет ўлкаликлар учун рўйҳатга қўйиш тартибини соддалаштиришни илтимос қилишган.

Қоракўлликларнинг асосий даромади сайёҳликдан тушади. Ёзда сайёҳлар тоғ саёҳатларига ва иссиқ булоқларга келишади, қишда эса шаҳар атрофида тоғ чанғи базалари ишлайди.

Мурожаат қилганлар орасида меҳмонхоналарнинг, кофехоналарнинг, кафеларнинг эгалари ва қишки атракцион уюштирувчилари бор. Тадбиркорлар чеклов сабабли сайёҳлар камайиб кетади деб ҳисоблашади.

Видео мурожаатни «Фейсбук»да Қоракўл шаҳар кенгашининг депутати Азамат Айтбаев эълон қилган.

Тадбиркорлар президентдан чет ўлкаликларнинг Қирғизистонда юриш қоидаларини енгиллаштиришни тилтимос қилишмоқда. Улар сайёҳлар кам келса, қишўки сайёҳлик мавсуми сустлашади деган хавотирда.

«Қўшни ўлкалар бу системани соддалаштираётса, биз эса ортга қадам ташламоқдамиз. Мен сиздан [президентдан] бу қоидани бекор қилишни илтимос қиламан», — деб мурожаат қилди тадбиркор Жамиля.

«Айрим одамларнинг таътил вақти чекланган. Улар вақтини қандайдир бюрократик ишларга сарфлагиси келмайди. Улар келиб тоққа чиққиси келади. Масалан, уларда беш кун бор дейлик. Улар бир кунини рўйҳатдан ўтишга сарфласа, бошқа ўлкани танлаб кетиши мумкин», — деб ҳисоблайди Қоракўлнинг яшовчиси Екатерина.

Муаллиф: Регина Им