Урна ўрнига қоғоз қути. ҲСК Бишкекдаги участкаларнинг биридаги овоз беришни бекор қилиши мумкин

1088

Бишкек ҳудудий сайлов комиссияси № 1044 участкасидан овозларни қабул қилмаслиги мумкин, у ерда электрон қути синиб қолганда сайловчиларнинг бюллетенлари картон коробкага солинган. Қути ишлаганда комиссия аъзолари бюллетенларни коробкадан электрон урнага солишган.

«Таза Шайлоо» жамоат ташкилоти овоз берганларнинг бюллетенлари картон коробкага солинган сайлов участкасидаги маълумотларни ноқонуний деб баҳолашни талаб қилмоқда. Бишкек ҳудудий сайлов комиссияси бу участкадаги барча натижалар бекор қилиниши мумкинлигини билдирди.

«Таза Шайлоо» жамоат ташкилотининг ижрои директори Тагир Осмоналиев Kloop.kgга бюллетенлар картон коробкага солинган участкада бир неча қонун бузишларга йўл қўйилганини айтиб берди.

Осмоналиевнинг сўзларига кўра, участкадаги бюллетенлар саналган вақтда берилган чекларга қараганда уларнинг 20си ортиқча бўлиб чиққан.

Овоз бериш қоидаси бўйича шахси аниқлангандан кейин сайловчи референдум бўйича ва маҳаллий маҳаллий сайловда овоз бериш учун икки чек ва икки бюллетень олган. Сайлов комиссияси шундан кейин чекларни йиғиб, энди сайловчилар ўз бюллетенларини тегишли қутига солишлари керак эди.

«Биз № 1044 участкаси бўйича ўзимиз олиб борган кузатув натижаларини МСКга юбордик ва бу участкадаги натижа ҳисобга олинмаслигини талаб қиламиз», — деди у.

Картон коробка техник масалани ечими бўлолмайди ва қути ишламай қолган вақтда ҳам ундан фойдаланиш ноқонуний, деб ҳисоблашади «Таза Шайлоо»нинг мутахассислари.

«Сайлов участкасининг ходимлари акт тузишмаган, мутахассисларни кутишмаган ва ўзбилармонлик билан қарор қабул қилишган. Уларда қўшимча автомат қути ёки йўқ деганда стационар ящик бўлиши керак эди. У ерда коробка бўлган», — деб тушунтирди Осмоналиев.

№ 1044 участканинг натижаларини бекор қилишни «Таза Шайлоо»нинг вакиллари 11-декабрда сайлов бўлаётган вақтда талаб қилишган эди.

Бишкек бўйича сайлов комиссиясининг раиси Кайрат Маматов идорага бу сайлов участкаси тўғрисида ариза тушганини хабар қилди.

«Бу участка бўйича биз сўзсиз масала кўтарамиз. Уларнинг натижаларани ҳақиқатдан ҳам бекор қилиниши мумкин, сабаби эълон қилинган видеода [коробка ёнида] умуман бегона одам ўтирганини кўриб турибмиз, буларнинг барчаси қандай бўлаётгани тушунарсиз», — деди у.

Маматовнинг сўзларига кўра, участка вакиллари коробкани ўрнатишни «ҳомиладорларни, қарияларни эртароқ ўтказишгани билан» тушунтиришди.

«Бироқ бу йўл билан ўзини оқлаб бўлмайди. Улар йўқ деганда бу коробкани муҳрлашлари керак эди. […]. Биз колллегияли органмиз, биз йиғинларда ҳамкасбларимиз билан ҳам маслаҳатлашишимиз керак. Биз «Таза Шайлоо»нинг аризасини кўриб чиқамиз», — деди у.

Конституцияга ўзгартиришлар киритиш бўйича референдум ва маҳаллий кенгашларни сайлаш Қирғизистонда 11-декабрда бўлиб ўтди. МСКнинг дастлабки маълумотлари бўйича референдумда иштирок этган сайловчиларнинг 80 фоизга яқини Конституцияга ўзгартиришлар киритишни қўллади. Референдумга иштирок этиш 42 фоизни ташкил қилди.

Шаҳар кенгашларини сайлашда деярли барча шаҳарларда ҳукуматдаги КСДП партияси ғолиб бўлди, гарчи мазкур партия ҳеч қаерда кўпчиликни ташкил қилмаган бўлсада.

Муаллиф: Александра Титова