«Азаттык»: Максим Бакиевнинг бойлигини текширса бўлади

836

Британиядаги янги қонун Максим Бакиевнинг Лондон четидаги уйини текширишга йўл очадими? Британияда чет ўлкалик фуқароларнинг гумонли кўчмас мулкларини қамоққа олишга руҳсат берувчи қонун лойиҳаси муҳокама қилинмоқда. “Жиноий воситалар” номли бу қонун лойиҳаси Британияда Қирғизистоннинг собиқ президентини ўғли Максим Бакиевнинг мулкларига қандай таъсир кўрсатади?

Бакиев 3,5 миллион фунт стерлинглик уйда яшагани тўғрисида ёзган Лондондаги Global Witness нодавлат ташкилотининг вакили Чидо Данн “Азаттык” билан суҳбатлашиб, аввал сўнги қонуннинг қоидаларини тушунтириб берди.

Суҳбатнинг асл нусхаси «Азаттык» радиосининг сайтида эълон қилинган.

Чидо Данн: Лондонда ва умуман Британияда порахўрларга ва уларнинг бойликларига жаннатдагидай шароит яратилгани узоқ вақтдан бери айтиб келинади. Ўз ўлкасида пул ўғирлаган ёки бошқа жиноятларни амалга оширган чет ўлкалик сиёсатчилар бу ерга келиб, уй ва виза олиб, фарзандларини мактабга чиқаришмоқда. Улар одатий ҳаётда яшашмоқда.

Янги қонун лойиҳаси дунёга “Лондон бундан кейин порахўрларнинг жаннати бўлмайди” деган хабарни етказгиси келади.

Биринчидан, “манбаси номаълум бўлган бойликни текшириш” тушунчаси киритилмоқда. Бу концепция полициянинг шубҳали уйни текширишига имкон беради. Масалан, полиция Максим Бакиевники каби шубҳа яратган уйни аниқлаб, унинг хўжайини бу уйни ўз пулига сотиб ололмайди деган хулосага келса, унда судга мурожаат қила олади. Полиция суднинг қарори орқали Максим Бакиевдан ёки уйга эгалик қилган компаниядан маблағ манбасини очиқ кўрсатишини талаб қила олади. Натижада маблағ манбасини тушунтириш муаммоси уй эгаларига ёки унга эгалик қилган компанияга тушади.

Депутатлар таклиф қилган яна бир ўзгартиришларга кўра, агар кўчмас мулкнинг Максим Бакиевга ёки у каби бошқа сиёсатчиларга алоқаси бор эканлиги аниқланса, биз каби нодавлат ташкилотлар, жамоатчилик вакиллари британ судига мурожаат қилиб, уйни ҳибс қилдиришни талаб қила олади.

“Азаттык”: Максим Бакиев сиз айтган уй тўғрисида аниқ билдирув қилмаган. Шу сабабли судга мурожаат қилишдан аввал кўчмас мулкни шубҳали пулга сотиб олгани ёки шубҳали сиёсатчига тегишли эканлиги тўғрисида далиллар ҳам керак?

Чидо Данн: Сўзсиз, Британияда яшаган одамларнинг ҳуқуқлари ҳам бузилмаслиги керак. Далили йўқ бўлиб, суддан буйруқ олиш нотўғри. Сабаби бу қонун одамларни қувғин қилиш учун қўлланилиши мумкин. Бунга йўл берилмайди. Британия ҳукумати инсон ҳуқуқларини бузиб олмайлик деб эҳтиёткорлик билан муомала қилишини биламиз. Албатта, унинг авра-астари қонун қабул қилингандан кейин билинади. Шунингдек, бу қонунларни судьялар қандай талқин қилишига боғлиқ. Қайси бир далиллар талаб қилиши табиий. Бироқ қанчалик кучли далиллар керак эканлиги олдиндан маълум бўлади.

“Азаттык”: Таклиф қилинган қонун лойиҳасига кўра, агар Британиядаги қайсидир бир кўчмас мулк шубҳали пулга сотиб олингани аниқланса, унда қандай чоралар кўрилади?

Чидо Данн: Менимча, агар британ суди уйнинг хўжайини тўғрисида шубҳаланишга асос бор эканлигига ишонса, уй ўғирланган пул эвазига сотиб олинганлигига кўзи етса, унда кўчмас мулкни ҳибс қилади. Уйни сотиш ёки бошқага ўтказиш мумкин бўлмай қолади. Кейин ишни полиция текшириб чиқади. Текширув битгандан сўнг уйни қўлга олиш ва маблағни қайтариш иши бошланади. Бу жараённинг алоҳида муаммоси бор. Бу қонун зудлик билан порахўрликка алоқаси бор бойликни ортга қайтара олмайди. Шундай бўлса ҳам жараённи тез бошланишига имкон беради.

“Азаттык”: Агар 2017-йилнинг баҳорида бу қонун лойиҳаси қабул қилинса, Қирғизистон ҳукуматининг Максим Бакиевнинг уйи тўғрисида текширувни бошлашга имкони бўладими?

Чидо Данн: Қирғизистон ҳукуматининг бундай ваколатга ҳуқуқи бор ёки йўқлигини ҳозирча аниқ айта олмайман. Полиция ва нодавлат ташкилотлар манбаи номаълум бойликни текширишга имкони бўлиши мумкин. Бироқ Қирғизистон ҳукуматига бундай ҳуқуқ бериладими-йўқми аниқ билмайман.

“Азаттык”: Сизнинг ташкилотингиз Максим Бакиевнинг Лондон четида 3,5 миллион фунт стерлинглик уйда яшаши тўғрисида биринчилардан бўлиб хабар берган эди. Сизларда Максим Бакиевнинг уйи тўғрисида текширув бошлашга етарли далиллар борми?

Чидо Данн: Менимча, бундай текширувни бошлаш учун қайсидир томон бизнинг баёнотдаги далиллардан фойдалана олади. Бу қонуннинг сўнги версияси қандай бўлишига боғлиқ бўлади. Бироқ Global Witness ташкилотининг баёноти бу уйга Белизда рўйҳатга олинган компания эгалик қилишини, уйда Максим Бакиев яшаганини аниқлаган. Бакиев бу уйнинг эгаси эканлиги аниқланмаса ҳам, унга яширин компания эгалик қилиши маълум.

Global Witness нодавлат ташкилотининг вакили Чидо Данн.
Global Witness нодавлат ташкилотининг вакили Чидо Данн.

Албатта, бу қонун шу варианти билан қабул қилинса, кимдир бу далиллардан фойдаланиб, судга мурожаат қила олади. Бизнинг Максим Бакиевнинг уйи тўғрисидаги баёнотимиз бу қонунни синаш учун жуда мос кейс бўлади.

“Азаттык”: Максим Бакиевнинг истиқомад қилиши айтилаётган уйнинг шубҳали томонлари қандай?

Чидо Данн: Уй ўзи Саррей номли чиройли ва хавфсиз районда жойлашган. Уни Белизда рўйҳатга олинган компания сотиб олган. У компания (Limium Partners Limited) Максим Бакиев Британияга келиб, бошпана сўрагандан бир неча ҳафта ўтгандан сўнг тузилиб, уйни қўлига олган. Бу муддатнинг ўзи шубҳа туғдиради. Бундан ташқари уйга эгалик қилган у белизлик компания яширин ишхоналарни очиш билан шуғулланган агент томонидан ташкил қилинган.

Мана шу агент Курманбек Бакиевнинг ҳукумати қулаган вақтда ўлкадан пулни чиқариб кетишда гумонланган компанияни ҳам тузган. Биз бир хил компаниялар бир хил одамлар томонидан тузилганини кўряпмиз. Қирғизистон ҳукумати Бакиев бундай компаниялардан фойдаланиб, ўлкадан пул олиб чиққанини билдириб келган. Global Witness ташкилоти бу уйда Максим Бакиев яшаганини исботлаган. Бу уйга жўнатган хатимизни олиб борган курьернинг варағига “Бакиев” деган одам имзо қўйган.

Буларнинг барчаси бу уйга Бакиев хўжаинлик қилишини исботламаса ҳам, у билан уйнинг орасидаги боғлиқликни исботламоқда.

Мазкур маълумотлар полициянинг пул қаердан келгани тўғрисида текширув олиб боришига туртки бўла олади.