Мусиқий лойиҳанинг чорак финалида қирғизистонлик қўшиқчи Кайрат Примбердиев «Я спросил у ясеня» романсни ижро этиб, ўз рақибларини ортда қолдирди. «Брависсимо!» — ҳакамлардан бирининг баҳоси шундай бўлган.
Чорак финалда Кайрат Микаэл Таривердиевнинг «Я спросил у ясеня»сини ижро этган. Бу қўшиқ кўпчиликка «Ирония судьбы или с легким паром» фильмининг саундтреги қатори таниш.
Кайрат «Голос» шоусида биринчи марта рус тилида қўшиқ ижро этди, бу вақтгача у лойиҳада жаҳоннинг хит қўшиқларини инглиз тилида ижро этиб келган. Ҳакамларга қирғизистонлик қўшиқчининг ижроси ёқиб, ярим финалга йўлланма олди.
«Брависсимо, мен бу қўшиқни ижро эта олмас эдим, сабаби бу жуда қийин», — деб баҳо берди Кайрат Примбердиев ижросини ҳакамлар гуруҳининг аъзоси Григорий Лепс.
Примбердиевнинг собиқ маслаҳатчиси Леонид Агутин қўшиқчини «севимли» деб атаб, унинг овозини ўзгача тембрини белгилаган.
«Сиз бу бу қўшиқни юқори даражада ва эътибор билан ижро этдингиз», — деган Кайратга ҳакамлар гуруҳининг аъзоси ва қўшиқчи Полина Гагарина.
Кайрат рус романси усулида ижро этиш учун чин дилдан берилиб ижро этиш керак деб ҳисоблайди. Аввалги босқичларда у энергия ва образга кириб ижро этганлиги сабабли муваффақиятли ўтган.
Кайрат учун бу биринчи марта рус романсини ижро этиши эмас. У бу вақтгача «Главная сцена» мусиқий шоунда рус романсларини ижро этиш билан финалга чиққан.
«Россия» телеканалининг мусиқий лойиҳасида Примбердиев ўтган йили иштирок этиб, ҳакамлардан бири Елена Ваенгани лол қолдирган. Ваенга Кайратни ўз концертида қўшиқ куйлашга чақириб, қолаверса у билан қўшиқ ёзган.
Энди Кайратни олдинда «Голос» лойиҳасининг ярим финали кутмоқда. Қирғизистонлик қўшиқчига финал учун бир қадам қолди.
Лойиҳада иштирок этиш биргина Россияда эмас, МДҲ ўлкаларида ва шунингдек, дунёдаги русийзабон аудиторияда машҳурликни олиб келиши мумкин.
Бу 2012-йилдан бери «Биринчи каналда» намойиш қилинаётган «Голос» вокал лойиҳасининг олтинчи мавсуми. Бу кўрсатув голландиялик «The Voice of Holland» лойиҳасининг мослаштирилган тури бўлиб ҳисобланади.
Лойиҳага мутахассис бастакорлар иштирок этиб, хоҳлаган мусиқий жанрда ўз маҳоратларини кўрсата олишларини ҳакамларга исботлашади. Танловда иштирок этувчилар чорак финал, ярим финал ва финал босқичларидан ўтиши керак.
Муаллиф: Айдай Иргебаева