Маклареннинг маърузаси: Россиялик спортчиларнинг допинг-пробалари ўзгартирилган

731

Канадалик юрист Ричард Макларен текширув олб бориб, РУСАДА, Москва лабораторияси, Спорт министрлиги ва ФСБнинг россиялик спортчиларнинг допинг-пробаларини алмаштириш системасини тузишда иштирок этганини исботлаб чиқди.

Лондонда матбуот анжумани ўтиб, унда Ричард Макларен маърузасининг иккинчи қисми таклиф қилинди. Унда россиялик спортчиларнинг допинг-пробалари алмаштирилгани бўйича далиллар бор.

Текширув натижалари:

  • Сочи олимпиадаси икки чемпионининг пробалари фальсификацияланган;
  • Россиялик икки аёл хоккейчининг анализида эркакларнинг ДНКси топилган;
  • Айрим допинг-пробаларда тузнинг одатдан ташқари юқори таркиби топилган;
  • 44 «В» пробасининг ичидан 12сида фальсификациядан хабар берган чизиқ ва излар бўлган;
  • Сочидан 21 медаль ютиб олган олти паралимпиадачининг пробалари алмаштирилган.

Мустақил комиссиянинг текшируви натижасига кўра, мингдан ортиқ россиялик спортсмен допинг-проба борасида кўз бўямачилик қилган. Барча тизим давлат томонидан ишлаб чиқилиб, назорат қилиб турилган.

Спортчиларнинг номлари очиқ айтилмаган, улар маърузада шахсий рақамлар билан кўрсатилган. Бироқ уларнинг рўйҳатдаги номларини ошкор қилиш бўйича қарор қабул қилувчи халқаро федерацияларга ўтказиб берилмоқчи.

«Тест давомида биз пробаларнинг банкалари очилганми-йўқми текширдик. Биз очса бўлишини аниқладик», — деб билдирган Макларен.

Россиялик спортчиларнинг пробалари турган пробиркаларда кўплаган чизиқ ва ёриқлар топилган. Буларнинг барчаси пробаларнинг очилгани тўғрисида гумон яратади.

Бундан ташқари Маклареннинг тасдиқлашича, унинг ёнида Россия Федерациясининг Спорт министрлиги допинг-пробаларни ижобий чиқариш учун интилганини кўрсатувчи электрон хатлар бор.

Экспертларнинг фикри бўйича, допинг-пробаларни алмаштириш тизими биринчи марта 2011-йили қўлланилган. Унда Россия терма жамоаси Ванкувердаги Олимпиада ўйинларидан муваффақитсиз қайтган. Шундан сўнг Лондон ва Сочи Олимпиада ўйинларида проба алмаштириш системасидан фойдаланилган.

«Россия Лондондаги Олимпиадани фальсификациялади. Медалларни қўлга киритиш истаги жамоа руҳиятини, этикавий компасни ва ҳақиқий ўйиннинг баҳосини четга чиқарди», — деган Макларен.

18-июлда чиққан маърузанинг биринчи қисми катта шов-шув саб бўлиб, Россияни Рио ўйинларидан четлаштирган. Унда Москва допингга қарши лабораториясининг собиқ директори Григорий Родченковнинг кўрсатмаларига асосланган маълумотлар бўлган.

Родченков The New York Timesга жорий йилнинг 12-майида бўлган суҳбатида спортчилар пробаларини системали турда алмаштирганини тан олган. Шунингдек, у атлетикачилар доимо фойдаланган анаболикали стероидлардан аралашма ишлаб чиққанини тан олган.

Интервью берганидан бир неча кун ўтиб иш мустақил тахлилчи Ричард Макларенга ўтказиб берилган. Текширув жараёни ярим йил давом этган.

Мустақил комиссия текширувга деярли икки миллион доллар сарфлаган. Маъруза эса «оғзаки кўрсатмалардан мустақил бўлмаган тортишувларсиз далиллардан» иборат бўлган.

Маклареннинг сўзларига кўра, шу билан комиссия ўз ишини якунлаб, барча маълумотларни жаҳон допингга қарши агентлигига бундан кейинги текширувларни олиб бориш учун ўтказиб берган.

Текширув натижалари бўйича барча маълумотлар ҳамма учун очиқ. Уларни мазкур сайтдан ўқишингиз мумкин.

Муаллиф: Каминат Имирханова

Сурат: BBC