Ҳуқуқ ҳимоячиси Азиза Абдирасулова уни таъқиб қилишаётганини билдирди

849

Абдирасулова ўзининг ҳамда бошқа ҳуқуқ ҳимоячиларининг ортидан куч органларига алоқадор одамлар кузатиб юрганини билдирди. У ҳуқуқ ҳимоячиси Азимжон Асқаровнинг судида кўрсатма бергач кафеда тушлик қиларкан ортидан тушишганини сезган.

“Қилим Шами” жамоат фондининг бошчиси Азиза Абдирасулова инсон ҳуқуқлари бўйича анжуманда чиқиб сўзлаган сўзида уни номаълум шахслар таъқиб қилиб, бошқа ҳуқуқ ҳимоячилар бўлган гап-сўзларини ёзиб олишаётганини айтди.

Сўзини айтиб битгач, Абдирасулова ҳушини йўқотиб йиқилиб тушган. Ҳозир у касалхонада.

Азиза Абдирасулова ҳуқуқ ҳимоячиси Азимжан Аскаровнинг ҳозир судда қайта кўриб чиқилаётган иши бўйича гувоҳ ҳисобланади.

Унинг қизи Гүлшайир Абдирасулованинг айтишича, суд мажлисларининг биридаги танаффус вақтида процесснинг барча иштирокчилар яқин ердаги кафега тушлик қилгани боришган, уларнинг орасида ҳуқуқ ҳимоячисилари ҳам бўлган.

“Тушликдан сўнг, кетишга харкат кўра бошлашганда, кимдир залнинг қоронғи эканини сезиб, деразанинг пардасини тортиб қўйди. Демократияни қўллаш бўйича миллий фонднинг кузатувчиларидан бири дераза токчасида кидир-бировнинг телефони турганини кўрди”, — деб билдирган Гүлшайир Абдирасулова “Фергана” ахборот агентлигига берган интервьюсида.

Ҳуқуқ ҳимоячилари топиб олган телефон. Фото: FerganaNews
Ҳуқуқ ҳимоячилари топиб олган телефон. Фото: FerganaNews

У мазкур диктофон ҳуқуқ ҳимоячиларининг 60 дақиқалик суҳбатларининг барини ёзиб олганини айтган.

Азиза Абдирасулованинг ўзини айтишича, у ўша телефонни олиб кетгандан сўнг номаълум одамлар уни таъқиб эта бошлаган.

Азиза Абдирасулованинг қизи телефоннинг ёзувида ҳуқуқ ҳимоячиларининг суҳбатларидан ташқари “айрим катта химатдагиларнинг” гаплари ҳам бор бўлиб чиққанини қўшимча қилди.

“Аппаратнинг хотирасида фақатгина махус хизматларнинг алоқа рақамлари чиқди. Одамнинг исми, ишлаган ери ёзилган, масалан “Бош прокуратура”, “10-бўлим”, “5-бўлим” ҳамда телефонлари номерлари мавжуд», — деган Гүлшайир Абдирасулова.

У телефон экспертизага берилганини, чунки унинг номерини ҳамда кимга тегиўли эканини билишнинг имкони бўлмаганини қўшимча қилди.

Муаллиф: Алина Пак

Сурат: «Заноза»