"Азаттык": Президентни танқид қилиб шеър ёзган шоир терговга чақирилди

892

Бишкекнинг турғуни Темирлан Ормуков ижтимоий тармоқда эълон қилинган шеъри учун терговга чақирилаётганини “Озодлик”нинг қирғиз хизматига билдирди. Унинг айтишича, Бош прокуратура ходимлари у ёзган шеърда маҳаллийчилик ва президент обрўсига путур етказган мисралар борлигини тушунтиришган. Жиноий иш қўзғалганича йўқ.

Материалнинг асл нусхаси “Азаттык” радиосининг сайтига чиққан.

- Терговчилар менинг шеъримга филологик экспертиза тайинланганини айтишди. Аввал экспертларга уч савол қўйилган. Биринчиси, шеърнинг мазмунида президент обрўсига путр етказиш борми? Иккинчси, туҳмат борми? Учинчиси, миллатлар аро, ҳудудлар аро ғавғо чиқариш қасди борми? Ҳозир бошқалари қолиб, маҳаллийчиликка оид мисра изланмоқда экан.

Маълумотларга кўра, бу тергов интернетга эълон қилинган шеърларни текширувдаги илк ҳолат. Бош прокуратура ижтимоий тармоқлардаги низо қўзитувчи билдирувлар бўйича кейинги ҳафтада тўлиқ маълумт берилишини айтди.

Темирлан Ормуков сентябрда “Фейсбук”га чиқарган “Ажонун ооруп журогу” номли шеъри президент Алмазбек Атамбаевни танқид қилиб ёзилган.