Такси ҳайдовчилари билан милиция ходимларининг муштлашуви: ”Жорго Такси”нинг бош директори ҳайдовчининг ёнини олди

614

“Жорго Такси”нинг бош директори Алтинбек Каримов ўзини ходимининг ёнини олиб чиқди. Айтишича, компаниянинг таксистлари билан милицияонерларнинг муштлашуви тушунмаслик оқибатида келиб чиққан. У қўлга олинган таксист фуқаровий кийим кийган милиция ходимидан “шунчаки қўрқиб”, хамкасбларини ёрдамга сақирганини айтган.
“Жорго Такси”нинг бош директор Алтинбек Каримовнинг «Zanoza.kg» ахборот агентлигига берган интервьюсида уни фирмасининг ҳайдовчиси Мирлан Таалайбеков “ҳужумдан қўрқиб” хавф тугмасини босганини айтди.
Унинг айтишича, такси ҳайдовчисига фуқаровий кийим кийган номаълум шахслар келиб, ҳужжат кўрсатишни талаб қилишган.
“Улар автомобил эшигини очишни ҳамда шахсини тасдиқловчи ҳужжатни кўрсатишни талаб қилишган. Албатта, ҳайдовчи қўрқиб кетган. У автомобилини қоронғи ерга тўхтатган. У томонга бегона одамлар юриб келишган, уларнинг юзларини у кўрмаган”, — деди Каримов.
Каримов шунингдек рациядаги аудиоёзувни кўрсатди, унда таксист ёрдамга чақириб, “жим тур” дегани эшитилади.

“Хавф сигналининг ёзуви билан танишганда милиция ходимлари ўзини таништиргани эшитилгани йўқ. Биз ҳайдовчимиз унга тегмай жойига қўйишни илтимос қилганини эшитдик. У ўша вақтда бақириб, одамларни ёрдамга чақирайтган бўлган”, — деди у.
Каримовнинг айтишича, ширкатнинг қоидасига кўра, хавф сигналига яқин ердаги такси ҳайдовчиларининг бари бориши керак. Каримов муштлашув бўлган ерга ШИИБ хабар қилганидек 200 эмас, 57 таксист борганини айтди.
Бишкек ШИИБнинг матбуот котиби Олжобай Казакбаев Kloop.kgга ҳозир тергов изоляторида фақат икки таксист ўтирганини айтди.
“Ҳозирча аниқ ҳеч нарса айта олмайман. Тергов ишлари олиб борилмоқда, икки тарафнинг ҳам фикрлари эътиборга олинмоқда”, — деди у.
Казакбаев Таалайбеков милиция ходимларининг талабига бўйсинмай хавф тугмачасини босиб юборганини айтди.
Казакбаевнинг айтишича, воқеа жойига 200га яқин такси ҳайдовчилари келган.
Милиция ходимлари билан ”Жорго Такси” компаниясининг таксистлари ўртасида муштлашув 6-декабрнинг тунида бўлган. Муштлашувда патрул милициясининг икки ходими ҳамда участка нозири жароҳат олган.
Тергов давомида Таалайбеков, унинг йўловчиси Урмат Эркинбек ўғли ҳамда милиция ходимлари наркология марказига экспертиза учун олиб борилган.
Экспертизанинг натижасида Таалайбеков йўловчиси иккови наша чеккани аниқланган.

Муаллиф: Алина Пак