Amazon кассаси ҳамда навбатсиз дўконни намойиш қилди

709

Amazon корпорацияси кассирлари ҳам, навбати ҳам йўқ Amazon Go дўконини намойиш қилди. Бу компаниянинг офлайн-дўконлар бозоридаги илк қадамларидан бири  — компания кейинги йиллари яна икки минг тармоқ очишни режалаштирмоқда.

Amazon Goда чиндан ҳам кассир йўқми?

Америкадаги Amazon компанияси кассаси ҳам, чек текширувчиси ҳам йўқ дўконларнинг янги форматини кўргазди.

Кейинги йилнинг бошида Сиетлда очилувчи экспериментал дўкон сотувчиларга озиқ-овқат ғамлаб олишга имконият беради — бўлди, шугина. Ҳеч қандай кассир, ҳеч қандай навбат йўқ — олдинг, кетдинг.

Дўконларнинг иш тартибини тушунтирувчи ролик (инглиз тилида)

Amazon Goнинг ортида видеокамера билан компьютерларнинг тизими мавжуд, улар сизнинг дўкондаги хатти-харакатингизни таҳлил қилиб туради. Агарда бирор қути маҳсулотни олиб саватингизга солиб қўйсангиз, тизим уни автоматик турда сиз харид қилгаг буюмлар рўйхатига қўшиб қўяди.

Харидордан биргина нарса — дўконга кириб боришдаги махсус панелни телефони билан силаб қўйишгина талаб қилинади.

Сотиб олганингиз учун ҳисоб шундай турда бўлади
Сотиб олганингиз учун ҳисоб шундай турда бўлади

“Ақилли” Amazon тизими харидорларга қарорларини ўзгартиришга ҳам имконият беради  — агарда сиз бояги маҳсулотни олишни истамай қолган бўлсангиз шунчаки қутини ўрнига қўйиб қўясиз. Тизим уни сизнинг рўйхатингиздан чиқариб қўядида, бу учун пул олмайди.

Дўкондан чиқаётганда телефонингизга сотиб олган маҳсулотларингизнинг рўйхати билан ҳисоб келади, пул эса сизнинг кредит картангиздан олинади.

Amazon бунгача ҳам шундай нарса қилганмиди?

Amazon — Қўшма Штатлардаги энг йирик онлайн-дўкон. Унинг ўз офлайн-дўкони йўқ, бир-икки китоб сотилувчи шаҳобчасигина бор, лекин ширкат товар етказиш борасида кўплаган экспериментларни ўтказиб келади.

Биринчидан, Amazon аввалгилардан бўлиб товарларни етказиш учун дронларни ишга киргиза бошлади. Amazon Prime Air лойиҳаси товарларни бир қанча муддатга тез ҳамда арзон етказиш мақсадида квадрокоптерларни фойдаланишга йўналтирилган. Аммо ҳозир ширкат АҚШнинг Фуқаровий авиация бўйича федерал агентлиги билан муомаласида қийинчиликларни бошидан кечирмоқда, шу боисдан яқин орада бу тизимни кутмасак ҳам бўлади.

Amazon Dash тугмачаларининг кўриниши шундай
Amazon Dash тугмачаларининг кўриниши шундай

Иккинчидан, Жефф Безоснинг компанияси харидорларга бунга қадар кассирлари ва навбати йўқ танловларни таклиф қилган. Ҳар бири 5 доллар турувчи Amazon Dash тугмачаларини ҳар бир ошхонага ўрнатиб қўйиш мумкин — сизнинг кир ювиш кукунингиз ёки мойингиз тугаб қолганда шунчаки ана шу тугмани босиб қўйясиз. Қолгани парда ортида давом этади — компания сизнинг картангиздан сотиб олган товар учун пулни ажратиб олиб, керакли товарни эшигингиз олдига олиб келиб беради.

Amazon Go Сиэтлдагина ишлайдими?

Компания АҚШда яна икки минг дўкон очишни режалаштираётгани хабар қилинмоқда.

Компания уч типдаги дўконларни очади: Amazon Go шаклидаги озиқ-овқат дўконлари;  ИКЕИ каби супермаркетлар ҳамда “convenience stores” (улар Штатларда кенг тарқаган: уларда снектерни, музлатилган овқатлар, майда техникани, идора маҳсулотларини ҳамда дори-дармон сотиб олса бўлади).

Хорижий ўлка бозорларига чиқиш бўйича қандайдир бир режаси ҳақида Amazon ҳозирча бирор нарса демаган.

Муаллиф: Азамат Омуралиев

Сурат: The Verge