Суд муҳолифатчи Турдукуловго қарши Атамбаевнинг собиқ тансоқчисининг даъво аризасини кўриб чиқишни кейинга қолдирди

740

Биринчи май район суди муҳолифатчи Адил Турдукуловга қарши президентнинг собиқ тансоқчиси Эркин Мамбеталиевнинг даъво аризасини 9 декабрда кўриб чиқиш керак эди. Лекин аризанинг кўрилиши “намаълум сабаблар боис” 16 декабрга кўчирилди.

Муҳолифатчи Адил Турдукулов суд шикоят аризасини кўришни “номаълум сабаблар боис” 16 декабрга қолдиргананини айтди.

“Тайёрланишга вақт оз бўлгани боис мен судда ўзимни ўзим ҳимоя қилишга қарор қилганман. Лекин ҳозир кейинга қолдирилгандан сўнг мен бу орада яхши авокат топишга улгураман”, — деди у.

Турдукулов Интернетдаги “обрўсизлантирувчи” ёзувларни бир йил бўйи эътиборга олмай юриб, сўнг жанжал чиқариш Атамбаевнинг яқинларигагина керак бўлган деб ҳисоблайди. У бу ишни ижтимоий тармоқлардаги эркинликни бўғиш мақсадида қилмоқда дейди.

“Мени Атамбаевнинг шахсий буйруғи билан судга беришди деб ҳисоблайман, чунки унинг ўзига ортиқча ғалванинг кераги йўқ эди. Мен ёзганларим ҳақида айтадиган бўлсам, мен у [Мамбеталиев] давомли қотил эканини айтган судларнинг қарорларига таянганман. Ҳозир ҳам ўз сўзларимдан тонмайман”, — деди у.

Турдукуловнинг айтишича, шикоятчи Эркин Мамбеталиев суд жараёнила ўзи қатнашмайди.

Мамбеталиев муҳолифатчи Адил Турдукуловга қарши “ор-номусини ҳимоя қилиш ҳақидаги” даъво аризасини 21 ноябрда берган. Жавобгарга суд ҳақидаги билдирув 5 декабрда келган, суд 9 декабрда бўлиши керак эди. Даъвожа Мамбеталинв унга маънавий зарар учун 5 миллион сом ундириб беришни талаб қилган.

Бунга Турдукулов “Фейсбук”да бир йилдан ортиқроқ вақт олдин эълон қилган ёзуви сабаб бўлган.

Уларнинг бирида у Мамбеталиевни “қотил” деб атаган, иккинчисида  “айби далилланган одам” 2010 йили “Атамбаевнинг ёрдами бўлмаса” қамоқдан чиқмас эди деган фикрини ёзган.

Аризасида Мамбеталиев эълон қилинган маълумотлар унга маънавий зарар келтирганини ёзган.

Президентларнинг тансоқчиси

Эркин Мамбеталиев — махсус харбий бўлинманинг собиқ аскари ҳамда собиқ президент Асқар Ақаев билан ҳозирги президент Алмазбек Атамбаевнинг тансоқчиси.

“Азаттык” радиосининг маълумотига кўра, у уюушган жиноий гуруҳнинг аъзоси бўлиб, 2005 йили саккиз кишининг ўлдирилиши бўйича очилган иш бўйича жавобгарликка тортилган. Суд уни уч кишини ўлдиргани учун умрбод озодликдан маҳрум қилган.

Қариндошлари ва адвокатлари унинг айбсизлигини айтиб юриб, 2010 йили унинг иши қайта кўрилган.

Олий суд Жиргалбек Сурабалдиевни ўлдирилишига Мамбеталиевнинг алоқаси йўқ деган қарор чиқарган. Бошқа ишлар бўйича у 15 йилга судланиб, лекин қамоқ муддати амнистия билан озайтирилган. Натижада у 2010 йили озодликка чиққан.

Муаллиф: Александра Титова