Йўллар, транспорт ва дарахтлар. Мэр матбуот анжуманида яна нималар ҳақида гапирди

723

Бишкекнинг мэри Албек Ибраимов 2016 йилнинг илк натижаларини чиқариш учун журналистлар билан учрашди. Матбуот йиғинида Ибраимов бажарилган ишлар ва келажак режалари ҳақида айтиб берди.
Бишкекнинг мэри муниципалитет 2016 йили ишга оширган ишларнинг хулосаларини чиқарди.
Мэр билан биргаликда журналистлар билан учрашувда вице-мэрлар, районларнинг ҳокимлари ҳамда муниципалитетнинг тизим бўлинмаларининг етакчилари ҳам иштирок этишди.
Дарахтлар ҳақида

Журналистларнинг Бишкекда нима учун дарахтлар кўп қулаши ҳақидаги саволига Ибраимов дарахтларнинг бош қисми уларнинг томирларига тўғри келмаётганини айтди.
Ноябрнинг охирида Бишкекда қор ёғиши оқибатида 600 дарахт қулаган. Дарахтлар 40дан ортиқ автомобилга зиён етказган.

Сурат: Метин Джумагулов
Сурат: Метин Джумагулов

Мэр қор ортидан дунёнинг бошқа пойтахт шаҳарларида ҳам дарахтлар қулашини айтди.
Ибраимов мэрия кейинги мавсумда янги технология билан 100дан ортиқ кўсат экилишини режалаштираётганини қўшимча қилди.

Шаҳар чироқлари ҳақида

Сурат: Алена Михеева
Сурат: Алена Михеева

Ибраимов шаҳарнинг ўртасида кўчаларни ёруғ қилиш учун тўққиз минг чироқ ўрнатилганини айтди. Мэрия аҳоли пунктларидаги ёруғлантириш ишларига 11 миллион сом сарфлашни режалаштирмоқда.
Транспорт ҳақида
Мэр шаҳар жамоатчилик транспорти билан таъминлаш дастур мажмуаси ишлаб чиқилганини айтди. Унинг айтишича, дастур жамоат транспортлари учун махсус ҳудуд бўлиб, йўлларни кенгайтиришни ўз ичига олади.

Сурат: Александр Беленький
Сурат: Александр Беленький

Ибраимовнинг айтишича, пойтахтнинг мэрияси 400 автобус сотиб олмоқчи.
Мэр шунингдек келаётган йилнинг биринчи чорагида 50 янги троллейбус сотиб олиш режалаштирилаётганини қўшимча қилди. Ҳозир шаҳарда 118 троллейбус ишлайди.

Йўллар ҳақида

Ибраимов пойтахт йўллари “об-ҳавонинг ёмонлиги ва ёғингарчиликнинг кўплиги сабабли” ёмон аҳволда эканини билдирди.

Сурат: 24.kg
Сурат: 24.kg

У капитал қурилиш бошқармаси ХХР ҳукумати билан Бишкекнинг йўлларни қайта қуриш ҳамда таъмирлаш бўйича келишувга қўл қўйганини билдирди. Хитой томон шаҳардаги 49 йўлни ҳамда 6 кўприкни қайта қуриб чиқишга грант ажратди.

“Ётиқ полициячилар” ҳақида

Ибраимов қиш бошлангандан бери автомобиллар ошиб ўта олмай қолганлиги сабабли мэрия элликка яқин “ётиқ полициячини” олиб ташлашга мажбур бўлганини айтди. У ҳар бир “ётиқ полициячини” ўрнатиш бюджетдан 2100 сом талаб қилганини таъкидлади.

Сурат: Zanoza.kg
Сурат: Zanoza.kg

Унинг айтишича, мэрия “ётиқ полициясиларнинг” техник стандартларини ўзгартиришни кўриб чиқмоқда.

Йўл халокатлари ҳақида

Журналистлар мэрия пойтахтда кўпайиб бораётган йўл халокатлари билан қандай курашмоқчи экани билан қизиқишди.
Ибраимов “ҳайдовчиларнинг инсофига умид қилиш фойдасиз” эканини айтиб, жарималарни ошириш зарур эканини билдирди. Унинг айтишича, йўл халокатларининг кўп бўлаётганининг сабаби автомобилларнинг кўплигидир.

6
“Беш йил аввал Бишкекда 100 минг автомобил рўйхатга олинган. Бугунги кунда 380 минг автомобил рўйхатда туради. Бу аввалгига қараганда 3,5 баробарга кўп бўлиб, йўл халокатларининг кўпайишига таъсир қилмоқда”, — деб ҳисоблайди мэр.

Бола боғчалар ҳақида

detsad-1-450x3002

Мэрнинг айтишича, Бишкекда муниципал бола боқчаларни қуриш бўйича режа йўқ.
У ҳозир хусусийлаштирилиб кетган бола боқчаларни муниципаллаштириш бўйича иш олиб борилаётганини айтди. Масалан, шаҳарга тўрт бола боқча қайтариб берилган.

Ўт хавфсизлиги ҳақида

elemnedeit_pojar

Ноябрда Бишкекда бир нечта ёнғин юз берди
Ибраимов ёнғин хавфсизлигини яхшилаш бўйича олдини олиш ишлари олиб борилаётганини билдирди. Унинг айтиши бўйича, текширувнинг давомида инспекция кўплаган объектларга ўт хавфсизлигини сақлаш бўйича огоҳлантириш берди.
“Мэриянинг компетенциясига кирмаган биноларнинг жуда кўп эканини эсга олиш зарур. Асосан улар идораларга тегишли ва ҳусусий бинолар. Уларнинг масъулияти мулк эгаларига тегишли”, — деди Ибраимов.

Қабристонлар ҳақида

Ибраимовнинг айтишича, 2017 йили Гроздь қишлоғида янги қабристон очилади. У янги қабристонда қабрлар аниқ рақамлари билан жойлашишга имкон берувчи дафн қилиш тизими ишлаб чиқилганини билдирди. Шунингдек қабристоннинг ҳудуди ёруғлантириб, икки таҳоратхона жойлаштирилиб, суғориш учун икки цистерна қўйилади.

foto-chynary-israilovoj-harehuzen

2017 йилги шаҳарни ривожлантириш бўйича асосий йўналиш йўл қуриш ҳамда жамоат трнаспортининг ишини яхшилаш ҳисобланади.

Муаллифлар: Регина Им, Зияра Шарипова