“Кок-Жар” аҳоли пунктида такси ҳайдовчилари билан милиция ходимларининг ўртасида оммавий муштлашув чиққан. ШИИБ муштлашувга участка нозири ҳамда патрул милициясининг икки ходими жабрланганини билдирди. Тест натижалари муштлашган таксистлар наша чекишганини кўрсатди.
Бишкекнинг жанубий-шарқида жойлашган “Кок-Жар” маҳалласининг ёнида 6 декабрь тунида таксистлар билан милиция ходимлари муштлашиб кетишди. Муштлашувда милициянинг икки ходими жабрланиб, ҳозир даволанишмоқда.
Бишкек ШИИБ тунги соат 1:30да режали рейд вақтида милиция ходимлари давлат рақами бўлмаган, бироқ “Жорго Такси”нинг белгиси бўлган автомобилни кўришганини билдиради.
ШИИБнинг матбуот хизматининг раҳбари Олжобай Казакбаев Kloop.kgга автомобил милиция ходимларига шубҳали кўриниб, улар ҳайдовчининг ҳужжатини текширмоқчи бўлишганини айтди.
“Автомобилнинг ҳайдовчиси, 1990 йили туғилган Мирлан Таалайбеков, милиция ходимларининг талабини бажармай, унга кимдир қўл кўтаргандек “хавф” тугмасини босиб юборган”, — деди у.
Казакбаев шундан кейин у ерга 200 нафарга яқин такси ҳайдовчилари етиб борганини билдирди. ҲАйдовчи таксистларга уни милиция ходимлари калтаклашганини айтган.
“Таксистларнинг бари участка нозири Нур Абдикадировга ҳужум қилиб, […] у ўзининг табел тўппончасини қўлланган”, — деди у.
Казакбаевнинг айтишича, участка нозири ҳавога қаратиб уч марта ўқ отиб, шундан сўнг ҳайдовчилар тинчиган.
Воқеа жойига патруль милициясининг ходимлари келишган. Участка нозири тўппончани олгандан кейин таксистлар уларни тошбўрон қилган.
“Ўша вақтдан фойдаланиб, ҳайдовчи Мирлан Таалайбеков ўз автомобилини бошқа ҳайдовчига ўтказиб бериб, ўзи воқеа еридан қочиб кетган”, — деди у.
Таалайбеков “Вечерний Бишкек” газетасига берган интервьюсида милиция ходимлари унга ҳужум қилганини айтди.
Унинг айтишича, у “Жорго” таксисида ишлайди ва ўша куни “Кок-Жар”га дўстига дори бериб қўйгани келган. У икки номаълум фуқаро либосидаги шахслар унинг ёнига келиб, гувоҳномаларини тез кўрсатиб, тинта бошлашганини айтди.
Таалайбеков унга ёрдам бергани иккитагина автомобил келганини айтди.
“Менда мени калтаклашгани ҳақида барча далиллар бор — рация барини ёзиб олган. Бошқа йигитлар келиб қолганда ҳужум қилганлардан бири отаман деб қўрқитиб, натижада тўппончадан беш маротаба ўқ чиқарган. У кишиларга қаратиб отди”, — деди Таалайбеков.
Терговнинг юришида ҳайдовчи Таалайбеков, йўловчи Урмат Эркинбек ўғли ҳамда милиция ходимлари наркология диспансерига тестдан ўтиш учун етказилган.
Тест намуналари такси ҳайдовчиси Таалайбеков билан унинг йўловчиси Урмат Эркинбек ўғли наша чекканини кўрсатди. Милиция ходимларининг тести мусбат натижа берди.
Октябрь районининг ИИБи “ҳукумат вакилига зўравонлик қилиш” ҳамда “бебошлик” моддалари бўйича жиноий иш қўзғади.
Қўлга олинган Таалайбеков Бишкек ШИИБининг вақтинча тергов изоляторига жойлаштирилди. У аввал ўғрилик учун судланган. Эркинбек ўғли Урматга нисбатан гиёҳванд модда истеъмол қилгани учун маъмурий протокол тузилди.
Видео: «АКИпресс»