Жалолобод шаҳар кенгашини сайлашга КСДП янги таркиби билан қатнашади

649

КСДП Жалолобод шаҳар кенгашини сайлашга янги таркиби билан қатнашади. КСДПнинг депутатликка номзодларини аввалги таркибини ҳудудий сайлов комиссияси (ҲСК)  қоидалар бузилганлиги учун сайловдан четлаштирган.  Марказий сайлов комиссияси хато ХСКнинг ўзидан кетганини билдириб, унинг ортидан ҳудудий комиссиянинг етакчиси хизмат ўрнидан кетган.

Қирғизистон социал-демократик партияси Жалолобод шаҳар кенгашининг сайловига қатнашади. Жалолобод ҲСК унинг барча номзодларини сайловдан сетлатгандан кейин партия рўйхатини янгилади.

24.kg ахборот агентлигининг хабари бўйича, рўйхат 85 кишидан 60 кишига қисқарди. Номзодларнинг янги рўйхатида социал-демократик партияси гендер мувозанатини тартибга келтирди.

Жалолобод ҳудудий сайлов комиссияси 2 декабрда КСДПнинг барча номзодларини сайловдан четлатган. Бунга гендер мувозанатининг сақланмагани ва ҳужжатларни тўғри тўлдирилмагани сабаб бўлган.

Хатолар МСКга “Онугуу-Прогресс”, “Ата-Журт” ҳамда “Ата-Мекен” партияларидан ариза тушгандан кейин аниқланган. .

Марказий сайлов комиссияси 3 декабрда Жалолобод ҲСКнинг қарорини бекор қилиб, маҳаллий комиссия бир сутка ичида исботларни дера олмади деб билдирган.

Жалолобод ҲСКнинг раисаси Бактигүл Нуралиева КСДПнинг номзодларини рўйхатга олишда хатога йўл қўйганини тан олиб, 5 декабрда хизматдан ўз ихтиёри билан кетиш тўғрисида ариза ёзди.

МСК КСДПни рўйхатга олишнинг бузилиши ва рўйхатининг янгиланиши бўйича изоҳ беришни истамаяпти.

Муаллиф: Алина Пак