Атамбаевнинг собиқ тансоқчиси муҳолифатдаги сиёсатчини “Фейсбук”да ёзгани учун судга берди.

683

Муҳолифатчи Адил Турдукулов уни президент Алмазбек Атамбаевнинг собиқ тансоқчиси Эркин Мамбеталиев судга берганини билдирди. Унинг айтишича, шикоят аризаси у икки йил аввал “Фейсбук”да ёзган икки ёзув учун   “ор-номусни ҳимоя қилиш” банди бўйича берилган.

Турдукулов Атамбаевнинг собиқ тансоқчиси Эркин Мамбеталиев “ор-номусини ҳимоя қилиш” бўйича даъво аризасини бериб, 5 миллион сом миқдорида кўрган зиённи қоплаб беришни талаб қилганини билдирди.

Бунга Турдукуловнинг “Фейсбук”да бир йилдан ортиқ вақт олдин ёзган икки ёзуви сабаб бўлди.

2015 йилнинг 4 октябрида эълон қилинган биринчи ёзувида Турдукулов Атамбаевнинг собиқ тансоқсини “қотил” деб, уни парламентнинг собиқ котиби, журналист Шаирбек Мамотокторовни калтаклашда айблаган.

Турдукулов иккинчи матнини 2016 йилнинг апрелида эълон қилган. У “айби исботланган киши” 2010 йили турмадан “Атамбаев аралашмаса чиқмас эди” деган фикрини билдирган.

“Бу маълумотлар ор-номусни топташ, обрўга зиён келтириш ҳамда ёлғон фактлардан иборат”, — деб айтилади Мамбеталиевнинг шикоят аризасида.

Шикоят аризасида Мамбеталиев эълон қилинган маълумотлар унга маънавий зарар келтириб, улар боис у “хавотирланиб, жаҳли чиқиб, хижолат бўлганини” ёзади.

Турдукулов "Фейсбук”даги ёзувлар сабабли судга бериш ҳуқуққа зид эканини, чунки у оммавий ахборот воситаси эмас, ижтимоий тармоқ дейди.

Турдукулов мазкур “ёзувларни ўчириб ташлаш” ҳақида унга маслаҳат беришганини ҳам айтди.

“Лекин, мен бундай қилмайман, мен бу ёзувларга қўшиламан ва  Мамбеталиев тўғрисидаги фикрларимни ўзгартирганим йўқ”, — деди у.

Турдукуловнинг айтишича, ҳукумат ижтимоий тармоқларни “исканжага олиш бўйича тизимли иш олиб бормоқда”. Унинг фикрича, шу боисдан ҳам КСДПнинг депутати Дастан Бекешев бу йил августда муҳолифатчи Мавлян Аскарбековни “Фейсбук”даги ёзуви учун судга берган.

Бекешев ўзи жамоат фаоли Интернетда у ҳақида ёлғон маълумот тарқатганини айтган эди.

Бироқ Аскарбеков ўзи эълон қилган маълумотларни обрўни тўкади деб ҳисобламайди.

“Суд текширувларида мен эмас, Бекешев мени камситганини исботлайман. Мен социал-демократни теледебатларга икки марта чақирганман, чунки биров кимнидир ўзи йўқлигида ёмонлаши тўғри эмас деб ҳисоблайман”, — деди у 24.kgга берган интервьюсида.

Бекешевнинг шикоят аризаси бўйича суд йиғинлари ҳозиргача давом этиб келмоқда.

Президентларнинг тансоқчиси

Эркин Мамбеталиев — махсус харбий бўлинманинг собиқ аскари ҳамда собиқ президент Асқар Ақаев билан ҳозирги президент Алмазбек Атамбаевнинг тансоқчиси.

“Азаттык” радиосининг маълумотига кўра, у уюушган жиноий гуруҳнинг аъзоси бўлиб, 2005 йили саккиз кишининг ўлдирилиши бўйича очилган иш бўйича жавобгарликка тортилган. Суд уни уч кишини ўлдиргани учун умрбод озодликдан маҳрум қилган.

Қариндошлари ва адвокатлари унинг айбсизлигини айтиб юриб, 2010 йили унинг иши қайта кўрилган.

Олий суд Жиргалбек Сурабалдиевни ўлдирилишига Мамбеталиевнинг алоқаси йўқ деган қарор чиқарган. Бошқа ишлар бўйича у 15 йилга судланиб, лекин қамоқ муддати амнистия билан озайтирилган. Натижада у 2010 йили озодликка чиққан.

Муаллиф: Александра Титова