Қирғизистон вилоятларида мактаблар ОРВО сабабли карантинга ёпила бошлади

688

Карантинга Чуй вилоятида 29 мактаб, Жалолобод вилоятида бир мактаб ёпилди. Бошқа мактабларда болаларнинг дарсга қатнашиши кузатилди. Ҳукумат тумов ҳамда ОРВО билан боғлиқ вазият “оғир ҳолда” қолганини билдирмоқда.

Соғлиқни сақлаш минстлигининг вакили Динара Оторбаева Kloop.kgга Қирғизистоннинг вилоятларидаги 30 мактаб ОРВОнинг мавсумий кучайиши сабабли карантинга ёпилганини хабар қилди.

Жалолобод қилоятининг Чотқол районида бир мактаб, Чуй вилоятида — 29 мактаб ёпилди.

Соғлиқни сақлаш минстрлигининг қошидаги жамоат соғлиғини сақлаш бўлимининг бош мутахассиси Бактигүл Исмаилова ўқув масканлари дарсга қатнашиш 20-30 фоиздан озайганда ёпилишини айтди.

Давлат санитар эпидомология назорат маркази Бишкекдаги тумовга ҳамда ОРВОга боғлиқ вазият “оҳир ҳолда” қолганини, шу сабабдан 13 ҳусусий мактаб ёпилганини билдирди.

Шу боисдан бола боғчалар ҳам кузатилмоқда, уларни карантинга ёпиш масаласи очиқ бўйдан қолмоқда. .

Ҳукумат карантин вақтида болаларни уйда қолдириб, аҳоли кўп тўпланган жойларга — савдо марказларига, кинотеатрларга ҳамда компьютер клубларига бормасликни маслаҳат беради. Шунингдек тумовга қарши эмлаш таклиф қилинади.

ОРВО билан оғриганда нима қилиш керак?

ОРВО — ўзи соғаядиган касаллик.

Антибиотиклардан фойдаланиб бўлмайди, сабаби вирусли касалликка қарши уларнинг таъсири йўқ.  Тез ёрдамнинг шифокорлари болаларга аспиринни бериб бўлмаслигини таъкидлашмоқда.

Айрим ҳолларда антибиотикни педиатр ёки терапевтгина тавсия қила олади.

Тана ҳарорати бор болалар енгил кийиниши керак. Уларни қалин кийимда сақлаб бўлмайди.

Шифокорлар иссиқни туширувчи кучсиз дорилар билан ва хона ҳароратидаги сувни тез-тез суртиш билан тана ҳароратини туширишни маслаҳат беришади.

Ҳароратни туширувчи дорилар, бурун битишини енгиллаштирадиган томчилар билан спрейларни, йўталга қарши микстуралар билан қайнатмалардан фойдаланса бўлади.

Бетоб бўлиб қолган вақтларда суюқликни: шарбатларни, морсларни ва малина, асал ёки лимон қўшилган илиқ чойни кўп ичиш керак. Касаллик вақтида ҳар куни 3-4 литр суюқлик ичиб туриш зарур.

Касалликнинг биринчи кунидан бошлаб, уй шароитида ҳам ётиб даволаниш керак. Агар юқорида айтилганларнинг ҳаммаси ҳам ёрдам бермаса, шифокорга мурожаат қилган яхши.