Жалолобод ҳокимияти КСДП номзодларининг рўйхатини бекор қилгани учун “ХСКга босим ўтказмоқда”

755

Жалолобод ҳокимияти билан МХДХ КСДПнинг маҳаллий кенгашга номзодларнинг рўйхатдан чиқаргани учун худудий сайлов комиссиясининг ходимларига босим ўтказмоқда. ХСК ўз харакатининг тўғрилигини айтаётганига қарамай, Марказий сайлов комитети номзодларни четлатишнинг ноқонуний эканини тан олган.

Жалолобод шаҳар Ҳудудий сайлов комиссиясининг (ХСК) ходимларидан бири “Озодлик” радиосининг қирғиз хизматига ХСКга тазъйиқ ўтказилаётганини билдирган.

ХСКнинг аъзолари маҳаллий кенгашга КСДПКнинг талабкорларини четлатгандан кейин маҳаллий ҳукумат билан МХДХ ходимларининг босимига учраган.

ХСКнинг раиси Бактикан Нуралиеванинг айтишича, илк рўйхатга олиш вақтида КСДП бир неча хатоларга йўл қўйган. Мазкур партиянинг гендер балансини сақламаганлиги ҳамда ҳужжатларни нотўғрии тўлдирганини сезмай қолган.

Жалолободда КСДПнинг номзодларини четлатиш масаласи “Онугуу-Прогресс”, “Ата-Мекен” ҳамда “Ата-Журт” сиёсий партияларидан Марказий сайлов комиссиясига ёзган шикоят аризасидан сўнг кўтарилган.

Қайта текшириш вақтида гендер балансини сақламаганлиги ҳамда хужжатларни нотўғри тўлдирганлиги аниқланган. Шундан сўнг ХСКнинг аъзолари бир овоздан социал-демократларнинг (КСДП) рўйзхатини бекор қилиб, Марказий сайлов комиссиясига қарорни жўнатишган.

Лекин 3 декабрда МСКдан хабар қилинишича, Жалолобод ХСКсининг социал-демократларни сайловга қатнаштирмаслик ҳақидаги қарори бекор қилинган.

МСКнинг матбуот марказининг ходими Айболот Айдосов Kloop.kgга “шунчаки хато” юз берганини айтди. КСДП номзодлари маҳаллий кенгашнинг сайловига қатнаша олади, Жалолобод ХСКга эса ходимларининг “хизмат ўрнига лойиқлиги” масаласини кўриб чиқиш таклиф қилинган.

“Рўйхатга олишдаги камчилик Жалолободдаги ХСКнинг ўзида бўлган. КСДПнинг Жалолободдаги депутатлари рўйхатдан чиқарилмайди, тез орада бу муаммо хал бўлади”, — деди Айдосов.

Муаллиф: Александра Титова

Сурат: КСДП