Қўшиқчи Кайрат Примбердиевнинг уйини ўғри урди

661

Қўшиқчи ва унинг аёлининг уйида йўқлигидан фойдаланиб, ўғрилар  пул ва аппаратураларини ўғирлаб кетган. Уйида Примбердиевнинг қайнонаси билан ўғли бўлган  — улар жабрланмаган.

Қирғизистонлик қўшиқчи, Россиянинг “Голос” мусиқий лойиҳасининг иштирокчиси Кайрат Примбердиев ўзининг “Instagram” саҳифасида уйига ўғри кирганини билдирди. Номаълум одамлар уйидан аппаратурасини ҳамда пулини олиб чиқиб кетишган.

Кайратнинг фикрича, жиноятчилар олдиндан режалаштиришган.  Улар қўшиқчи ва аёли уйда йўқлигида киришган.

Ўша вақтда уйида қайнонаси билан ўғли бўлган.

“Ўғрилар қайнонамнинг қулоғи яхши эшитмаслигидан хабардор бўлишган. Бундан фойдаланиб, улар деразадан ётоқхонага кириб, энг қиммат нарсаларни ўғирлаб кетишган”, — деб ёзади қўшиқчи.

Ўғирланган бумлари: Canon EOS 60D фотоаппарати, LG телефони ҳамда қўшиқлари сақланган Toshiba ноутбуги.

Кайрат Примбердиев — қирғизистонлик қўшиқчи ва Россиянинг “Голос” лойиҳасининг иштирокчиси. 3 декабрда унинг мазкур фестивалнинг чорак финалига йўлланма олгани маълум бўлган.

Муаллиф: Метин Джумагулов