Товламачиларнинг гуруҳи Ҳиндистоннинг яшовчиларига Қирғизистондаги ўқув юртларга киргизишни ваъда қилишган

610

Товламачилар ҳиндистонлик абитуриентларни Қирғизистондаги тиббиёт олийгоҳига киргизиш учун 26 минг доллардан олган. Пулни олгач жиноятчилар изларини яширишган. Жиноий гуруҳнинг бошчиси Қирғизистондаги университетнинг битирувчиси бўлган.

Йирик миқдордаги пул эвазига абитуриентларга Қирғизистоннинг медицина ўқишларига топширишни ваъда қилган товламачиларнинг гуруҳини бошқарган шахс Нью-Делиде қўлга олинган.

У аввал Қирғизистонда олий таълим олган 40 ёшдаги Гопалан Аниш Ачария бўлиб чиққан.

“У аввал Қирғизистондаги тиббиёт олийгоҳида бакалвр даражасини олган. У шу вақт давомида кўплаган ишончига кирган одамларни алдаган”, — деб билдирган криминал полицияси департаментининг комиссари Равиндра Йадав.

Университетга “топшириш” икки миллион ҳинд рупийсига, ёки таҳминан 26 минг АҚШ долларига баҳоланган. Пулни олгандан кейин товламачилар изларини яширишган.

Ҳиндистон полициясининг маълумотига кўра, жиноий гуруҳ абитуриентларни 2006 йилдан 2013 йилга қадар алдаб келган. Товламачилардан жабр кўрганларнинг сони аслида бундан ҳам кўп бўлиши мумкин.

Муаллиф: Метин Джумагулов