Немис туристи Қирғизистондаги рўйҳатга олиш тўғрисида: «келаси сафар бўз уйда рўйҳатга туриб оламан»

812

Ҳукумат фуқаролари соддалаштирилган режим тузиладиган 90 ўлканинг рўйҳатини тузди. Улар келгандан кейин беш кун ичида рўйҳатдан ўтишга мажбур бўлмайди. Ҳужжат имзоланмаганлиги сабабли сайёҳлар рўйҳатдан ўтишда қийинчиликларга дуч келишмоқда.

Улар орасида Германиядан келган сайёҳ Христоф Шелике бор, у Қирғизистонга кўп келади. Бу сафар у 20 кунга келди. У ҳукумат аўрсатган беш кун ичида рўйҳатдан ўтиш қоидаларига дуч келмоқда. Шелике Kloop.kgга қандай рўйҳатга турганини ва қиандай қийинчиликларга дуч келганини айтиб берди.

Тил эксперименти

Сўнги марта Шелике Қирғизистонга янги қоидалар киритилгунча келиб кетган. Унинг сўзларига кўра, чегарадан ўтаётганда беш кун ичида рўйҳатдан ўтиши кераклиги тўғрисида унга ҳеч ким хабар қилмаган. У рўйҳатга туришнинг янги қоидалари тўғрисида тасодифан танишларидан эшитганини айтди.

http://

Шелике рўйҳатдан ўтиш тартиби тўғрисида давлат рўйҳатга олиш хизматининг (ДРХ) сайтидан маълумот излаганини, бироқ талаб қилинган ҳужжатларнинг рўйҳатини ҳам, рўйҳатдан ўтувчи манзилни ҳам тополмаганини айтиб берди.

Рус тилини яхши билмаганлигига қарамай, Шелике эксперимент олиб бормоқчи бўлиб, паспорт столининг ходимлари билан инглиз ва немис тилларида сўзлашиб кўрган.

«Бу ерда ишлаган кишилар инглиз тилини ҳам, немис тилини ҳам бошқа бирорта чет тилларини ҳам билишмайди. Ҳужжатлаштиришнинг ҳаммаси рус тилида олиб борилади. […] Кўплаган [хорижликлар] учун бу иложсизлик», — деб ҳисоблайди у.

Шелике унинг Европадаги дўстлари Қирғизистонга боргиси келаётганини, улар мустақил ҳужжатларни тўғирлашга қизиқишаётганини тушунтирди. Сайёҳнинг сўзларига кўра, унга таржимон берилмаган, сабаби паспорт столларида бундай кадрлар йўқ.

Тоғдаги бўз уй

Янги қоидалар бўйича чет ўлкаликлар рўйҳатга тураётганда ўзи билан бирга паспорти ва қабул қилган томоннинг — маҳмонхона ёки турар-жой эгасининг аризаси бўлиши керак.

Шелике рўйҳатдан ўтишнинг қоидаси тўғрисида маълумот топганлиги сабабли паспорт столга паспортинигина кўрсатган. У рўйҳатга олиш хизматининг вакилларига ўлкага келишининг мақсади — саёхат қилиш эканлигини вақтининг кўпини тоғларда ўтказиш мақсадида бўлганини бир неча марта тушунтирган.

Шеликенинг сўзларига кўра, паспорт столи ходимлари рўйҳатдан ўтадиган бир манзил керак эканлигини айтиб туриб олишган. Узоқ давом этган тушунтиришдан кейин у паспорт столининг олдига чодир қўйиб, бино манзили бўйича рўйҳатдан ўтишни таклиф қилган, бунга рози бўлишмаган.

Шунда Шелике ўзи рўйҳатдан ўтган танишининг манзилини айтган, бироқ сайёҳнинг ёнида уй эгасининг аризаси бўлмаган.

«Уларга [ДРХида] мени [қайси манзилда рўйҳатдан ўтганим] аҳамиятсиз эди, у [манзилни] текшира олишмади. […] Ҳаёлимга келган уй манзилини айтсам ҳам бўлар экан, у ердан мени топишадими-йўқми… Балки келаси сафар мен уларга “Фалон жойдаги бўз уй” деб айтарман», — деди сайёҳ.

Аламудун районининг паспорт-виза ва рўйҳатга олиш иши бўйича бош мутахассиси Элиза Жанузакова Kloop.kgга Қирғизистонга тоғ сайрлари учун келган сайёҳлар учун ўзгача рўйҳатга олиш тартиби киритилганини айтди.

«Агар ҳеч ким кутиб олмаса, у [сайёҳ] факт бўйича яшаган жойига мурожаат қилса бўлади. У паспорт бўлимига мурожаат қилиб […], уни маҳаллий давлат органларининг маъмурияти биносида рўйҳатдан ўтказишади», — деб тушунтирди Жанузакова. ДРХнинг матбуот хизмати 90 ўлканинг фуқаролари учун соддалаштирилган тизимга ҳукумат қачон қўл қўйиши номаълум эканлигини билдирди.

Янги қоидаларни бекор қилиш

Рўйҳатга олишнинг янги қоидалари жорий йилнинг 4-декабрида кучга кирди. Унга кўра, чет ўлкаликларнинг барчаси келган кунидан тортиб беш иш куни ичида паспорт столларида рўйҳатдан ўтиши керак.

Бу кўплаган хорижликларга қийинчиликларни олиб келди. Сайёҳлар маълумот йўқлиги сабабли ва ДРХи тил билмаслигини айтиб арзлана бошлашди.

Янги қонун фуқароларнинг кескин танқидига учраганлиги сабабли ҳукумат беш кунлик чекловни олиб ташламоқчи бўлиб, фуқароларни Қирғизистонда қолмасдан 28 кундан 90 кунгача юра оладиган 90 ўлканинг рўйҳатини тузди.

Шунингдек, ҳукумат ўлкага кириб келаётганда тўлдирилувчи миграция карталарини киритишни режалаштирмоқда.

Муаллиф: Регина Им