Ўзганда муштлашган икки нафар боланинг оталари шартли муддатга кесилди

778

Ўш вилоят ИИБи муштлашган икки боланинг оталари шартли кесилганини хабар қилди. Сентябрнинг охирида ижтимоий тармоқларда оталари ўз болаларини муштлашишга ундаган лавҳа чиққан.

«Заноза» маълумот агентлиги Ўш вилоятининг ИИБга таяниб,  28-ноябрда Ўзган район суди фарзандларини муштлаштириб, тасвирга туширган икки боланинг оталарига ҳукм чиқарганини ёзиб чиқди.

Икки эркак шартли равишда икки йилга кесилишди.

Видео «Фейсбук» ижтимоий тармоғининг «Антикоррупция KG» қирғиз гуруҳида 30-сентябрда чиққан.

Лавҳада икки кичик бола муштлашаётганини кўриб, катталар болаларни муштлашишга ундашгани эшитилиб туради. Муштлашган болаларнинг бирини бурнидан қон оқмоқда, бироқ катталар бу урушни тўхтатишмайди.

Видео лавҳа тармоқ фойдаланувчиларини ғазаблантириб, жамоатчилик резонансни юзага келтирган лавҳани прокуратура текширган.

Текширув давомида аниқланишича, Ўш вилояти Ўзган районининг Кош-Коргон қишлоғининг икки яшовчиси болаларини муштлаштиришга келишишган, уларнинг бири олти, иккинчиси етти ёшда.

Прокуратура болаларнинг ота-оналарига қарши «вояга етмаган болани жиноятга жалб қилиш» ва «вояга етмаган болани тарбиялаш бўйича мажбуриятни бажармаслик» моддалари бўйича жиноий иш қўзғаган.

Муаллиф: Алина Пак