«Кыргызтелеком» компанияси бошқармасининг раиси Эмил Ешеналиев жиноий иш сабабли ҳақ тўланмаган меҳнат таътилига чиқди. Бош прокуратура қозоқ операторлоридан интернет-канал сотиб олиш бўйича «Кыргызтелеком»нинг раҳбарияти «ноқонуний шартнома тузгани» бўйича жиноий иш қўзғади.
«Кыргызтелеком» раҳбари Эмил Ешеналиев айрим депутатлар компанияни «фойдасиз шартномаларни» тузганликда айблаш билан «жамоатчиликни ва ҳуқуқ тартибот органларини чалғитишди» деб ҳисоблайди.
Ешеналиев компания депутатлар комиссиясига барча қўлда бўлган материалларни беришга тайёр бўлганини, бироқ улар буни эътиборга олмаганини билдирмоқда.
Ешеналиевнинг фикрича, қозоғистонлик интернет ўтказувчилар билан шартномалар тузиш факти бўйича даъво ва жиноий иш — айрим депутатларнинг иши.
«Миш-мишлардан ва объектив текширувга тўсиқ бўлаяпти деган даъводан халос бўлиш учун тергов ишлари битгунча уни ҳақ тўланмайдиган меҳнат таътилига чиқиши керак деб ҳисоблайман. […] Ҳуқуқ тартибот органлари депутатлар комиссиясининг таъсирига тушмай, терговни адолатли олиб боради деган умиддаман», — деб ёзилади унинг расмий билдирувида.
Ешеналиев компания раҳбарияти адолатли текширув ўтиши мақсадида ҳуқуқ тартибот қилиш органларига ёрдам беришини билдирди.
Жиноий иш
Бош прокуратура қозоқ провайдерлари билан «Кыргызтелеком» раҳбарияти «ноқонуний шартномаларни тузган» факти бўйича 30-ноябрда жиноий иш қўзғади.
Маҳкама Ешеналиев икки қозоқ компанияси билан интернетни ҳар ойда 1 мбит/сек учун 30 доллардан сотиб олиш бўйича «бефойда» шартнома тузганини хабар қилди.
Бу вақтгача компания Интернетни ҳар ойда 1 мбит/сек учун 13,84 доллардан олиб келган.
Бош прокуратура компания раҳбариятини шартномалар танлов ўтказмасдан ва баҳоларга мониторинг олиб бормасдан олиб борганликда айблади. Маҳкаманинг маълумотига кўра, компмпания қозоқ провайдерларига 275 минг доллар тўлаб берган.
Компания қозоқ провайдерлари интернетни узиб қўйишларини айтиб, фойдасиз шартномаларни имзолашга мажбур қилишганини билдирди.
Провайдер тузилган шартномалар раҳбарият томонидан «атайлаб бажарилмаганини» қозоқ ўтказувчиларига бир тийин ҳам ошиқча бўламаганини билдирди.
Баҳони асоссиз кўтариш
Премьер-министр Сооронбай Жээнбеков 28-ноябрда Бош прокуратурага компания абонентларга баҳони қай даражада асосли кўтарганини ва «Кыргызтелеком» билан қозоқ провайдерлари орасидаги енг ичидаги битим бўлган-бўлмаганлигини текшира бошлади.
Жээнбеков юқорида сўз бўлган фактлар тасдиқланса, компания менеджерлари жавобгарликка тортилишини айтган.
«Кыргызтелеком» депутатлар комиссияси ҳам текширди. КСДП депутати Анвар Артиков унинг иши натижасида Қирғизистон компаниясининг қозоқ провайдерлари билан хуфёна битимга келгани аниқланганини билдирди.
Интернетнинг қимматлаши
Қирғизистонга интернет-трафикнинг 90 фоизи Россиядан Қозоғистон орқали келади. Июлда қозоғистонлик провайдерлар қирғиз операторлари учун интернет-трафик баҳосини 1 Мб/с учун 12-15 доллардан 30-50 долларгача кўтарилишини хабар қилишгандан сўнг, Қирғизистонда интернет қимматлаган.
Улар ўз қарорини интернет билан таъминлаган россиялик томон нархни кўтариб юбориш билан тушунтиришган.
Ўз вақтида Россия томон Қозоғистонга интернет аввалги баҳо билан тахминан 1 мибт/сек. учун 1 доллардан берилаётганини билдирган. Бундан ташқари трафикнинг кўтарилиши учун баҳо пастлаши кераклигини таъкидлаган.
Қирғизистон томон ероосиё иқтисодий комиссиясига қозоғистонлик провайдерларнинг тахминиш мазкур шартномаси бўйича текширишни илтимос қилиб, ариза берган.
Қозоғистонлик ва қирғизистонлик провайдерларнинг икки ойлик сўзлашувидан кейин интернетнинг баҳоси аввалги қийматига тушган.
Муаллиф: Айдай Иргебаева, Анна Капушенко