Маҳаллий кенгашга сайлов Қирғизистон дизайнерларини сайлов олди сиёсий плакатлар устидан кулиб, ажойиб партия тузишга руҳлантирди.
«Қирғизстон дизайнерлар партияси»нинг (ҚДП) муаллифи, бишкеклик дизайнер Никита Тарасенко бу ғоя сиёсий партияларнинг безбирувчи тарғибот материалларини кўргандан кейин келиб чиққанини айтади.
«Партиянинг ғояси — бошқа партияларга босим ўтказиш. Уларнинг безор қилган дизайни, ибтидоий шиорларига таъсир ўтказиш. Уларнинг рекламаси қанчалик кулгили ва беҳуда эканлигини ҳар бирига етказиш. […] Бизни партиялар ўз рекламаларини енгил беришга ҳаракат ҳам қилишмайди. Мен энди масхарабоз бўлишсин демайман, бироқ ижодий ёндошса ҳам бўладику», — деди у.
ҚДПнинг асосий шиори — Бишкекнинг реклама томондан плагиатка (ижодий ўғирликка) қарши кураш.
«Плагиат билан кураш ҳеч қачон тўхтамаган, сабаби сўнги вақтда плагиат озроқ бўлиб қолди. Бу сайлов толди хазили. Мен бир оз таъсир ўтказмоқчи бўлдим, бошқалари ўзлари қўшилиб кетишди. Қирғизистонда қувноқ дизайнерлар бор экан», — деди у.
Тарасенкони биринчи қўллаб, ҚДПни ташкил қилишда иштирок этган график дизайнер Дмитрий Бондарев Kloop.kgга уни Бишкекдаги ташқи реклама масалалари анчадан бери хавотирга солаётганини айтди.
Дизайнер Nurbek Nas ўйлаб топган ҚДПнинг мадҳияси
Бондаревнинг сўзларига кўра, шаҳарнинг ҳамма ери «кўриниши совуқ билбордларга тўлган», сайлов олдидаги тарғибот вақтида «ҳолат бундан ҳам оғирлашади».
«Шаҳарнинг ўзига доимо тараққий этувчи «дизайн код» — қоида зарур. [Шунинг учун] вазиятга таъсир кўрсатиб, шаҳарни яхши томонга ўзгартирадиган дизайнерларнинг виртуал партиясини тузиш ғояси келиб чиқди. Биз сайловда иштирок этолмаслигимиз-ку тушунарли, бироқ бундан кейин шаҳар ҳаётига аралаша оламиз. Ҳамкорлик мақсадининг ўзи оммага тарқатишга асосланган. Бироқ ҳар бир хазилнинг остида бир чини бор», — деди у.
Бондаревнинг сўзларига кўра, ҚДП ва уларнинг ёзганларидан кейин дизайнерлар орасида бошланган флешмоб «виртуал ва нисбатан тасодифий» бўлмоқда.
«Қўпол қилиб айтганда, биз ҳеч қачон сайловга бормайдиган бетараф кишиларни тўплаб, уларни бирлаштирдик. «Партия»да 10га яқин киши бор, аслида бу — очиқ уюшма, кулгили ва муҳим шарҳ қўйиб, бизнинг хэштегни #ПДК қўйсанглар — қабул қилинасизлар. Бироқ яқинда янги роликлар чиқади. Ҳозирда бизнинг изланиш кўламимиз классик партиялардан ўзиб кетяпти деб ўйлайман», — деди у.
Плагиат билан кураш
График дизайнер Айбек Токтосунов ҚДПнинг ролигида жабрланган одамнинг ролини ўйнаган, у бу ғояни реклама сифатидаги плагиатни ёқтирмаганлигидан қўллади.
«Бу ғояни амалга ошириш сайлов олди ҳамкорлигига тўғри келиб қолиши — дизайн ва материалларни ишлаб чиқиш томондан сайлов олди тарғиботининг жуда ночор эканлигини кўрсатиб туради. Ҳеч нимага ярамаган дизайн ишларини йўқ қилсак, биз шаҳримизни ривожлантира оламиз», — деди у.
Токтосунов ҚДП тўғрисида "хазил камапанияга қадарҳам дизайнерлар реклама жиҳатидан кўнгилга теккан плагиат тўғрисида масала қўзғашганини айтди.
«[Тарасенко билан Бондарев] яхши «изқувар дизайнерлар» — агар Никитанинг саҳифасини кузатиб борсангиз, у фош қилган навбатдаги плагиатлар хақида кўплаб материалларни топасизлар. Бошқаларнинг хатосини очиш унга касб бўлиб бормоқда. Менимча бу шаҳримиздаги ва бутун ўлкадаги ночор дизайнни йўқ қилишга таъсир этишнинг яхши усули», — деди Токтосунов.
Токтосуновнинг сўзларига кўра, дизайнерлар гуруҳининг плагиат билан курашиши фаолияти сайлов олди ташвиқотлари якунлангандан кейин ҳам давом эттирилади.
«Плагиатнинг аниқланиши бизда муаллифлик ҳуқуқи тўғрисидаги қонунлар яхши ишламаслигини кўрсатади. Ўша логотипларни ва улардан фойдаланиш қоидаларини олайлик. Кўплаган йирик фирмалар брендбук нима эканлигини ҳозиргача билишмайди. Дизайнни ҳам ҳимояга олиш керак», — деди у.
ҚДПнинг флешмобига Бишкекнинг бошқа ижодкор инсонлари ҳам қўшилишди.
Муаллиф: Александра Титова