«Кыргызтелеком» қозоқ провайдерлари билан «ноқонуний шартномалар тузишига» боғлиқ факт бўйича иш қўзғалди

965

Бош прокуратура «Кыргызтелеком» раҳбариятига қозоқ операторларининг интернет-канал сотиб олиш бўйича «ноқонуний шартномалар тузганига» боғлиқ факт бўйича жиноий иш қўзғади.

«Кыргызтелеком» компанияси бошқармасининг раиси Эмил Эшеналиев икки қозоқ компанияси билан интернетни ойига 1 мбит/сек учун 30 доллардан сотиб олиш бўйича «бошидан фойдасиз» шартномалар тузганини бош  прокуратура билдирди.

Бу вақтгача компания Интернетни ҳар ойда 1 мбит/сек учун 13,84 доллардан сотиб олган.

Маҳкама шартномалар қозоқ компанияларининг бир томонлама асосланганини, бироқ томонлар нархларни 2016-йилнинг 31-декабригача ўзгартирмаслигини билдиради.

«Шартномалар "давлат харидлари тўғрисидаги" қонунни бузиш билан танлов ўтказмасдан ва нарх-наво мониторингини олиб бормасдан тузилган. Бу шартномаларни тузиш натижасида [қозоғистонлик] компанияларга […] 275 минг доллардан ортиқ тўланган», — деб айтилади маҳкаманинг билдирувида.

Жиноий ишни текшириш мақсадида иқтисодий жиноятлар билан курашиш бўйича давлат хизматига ўтказиб берилди.

Компания шартномаларни иложсизликдан имзолаган

«Кыргызтелеком» компанияси уни қозоқ провайдерлари интернетни тўхтатиб қўйиш билан қўрқитиб фойдасиз шартномаларга имзо қўйишга мажбур қилишганини билдирди.

«Кыргызтелеком»нинг маълумотига кўра, шартнома муддати 2016-йилнинг июль ойи охирида битган ва қозоқ ўтказувчилари нархнинг кўтарилиши тўғрисида маълумот беришган.

Компания сўзлашувларга қарамасдан Қозоғистон томон нархни кўтарилган шартномаларга қўл қўймаса Интернетни тўхтатиб қўйишини айтиб, таҳдид қилганини билдирди.

«"Кыргызтелеком" ОҲЖ тузган шартномалар атайлаб бажарилмаган, сабаби биз жўнатувчилардан қимматлашнинг объектив сабабларини тушунтиришини доим талаб қилганмиз. […] Қозоқ ўтказувчиларига умуман ортиқча тўламаганини таъкидлаймиз», — деб айтилади компаниянинг билдирувида.

«Кыргызтелеком» шартномаларни имзолаш тўғрисида ўз қарорини давлат маҳкамаларини, ижтимоий объектларни ва минглаган абонентларни Интернетсиз қолдирмагани билан асослади.

Нархларнинг асоссиз кўтарилиши

Премьер-министр Сооронбай Жээнбеков компания абонентларга нархни қанчалик даражада асосли қимматлатганини ва «Кыргызтелеком» билан қозоқ провайдерлери орасидаги яширин битим бор-йўқлигини текшириб чиқишни бош прокуратурага 28-ноябрда топширган.

Жээнбеков сўз бўлаётган фактлар тасдиқланса, компания менеджерлари жавобга тортилишини айтди.

«Кыргызтелеком»ни депутатлар комиссияси ҳам текширди. КСДПнинг депутати Анвар Артиков унинг иши натижасида Қирғизистон компаниясининг қозоқ провайдерлари билан яўиринча битим тузгани аниқланганини билдирди.

Артиковнинг сўзларига кўра, Эмил Ешеналиев икки қозоқ провайдери билан фойдасиз шартномани зудлик билан имзолаб, уларга пул ўтказиб берган.

Интернетнинг қимматлаши

Қирғизистонга интернет-трафикнинг 90 фоизи Россиядан Қозоғистон орқали келади. Июлда қозоғистонлик провайдерлар Қирғизистон операторлари учун интернет-трафикнинг баҳоси 1 Мб/с учун 12-15 доллардан 30-50 долларгача қимматлашини хабар қилишгандан сўнг Қирғизистонда интернет қимматлаган

Улар ўз қарорини интернет билан таъминлаган россияликлар баҳони кўтариб юборгани билан тушунтирган.

Ўз вақтида Россия томон Қозоғистонга интернет аввалги баҳо билан, тахминан 1 мибт/сек. Учун 1 доллардан берилаётганини билдирган. Бундан ташқари трафикни ўтказилиши учун нарх пасайиши керак эканлигини таъкидлаган.

Қирғизистон томон Ероосиё иқтисодий комиссиясига қозоғистонлик провайдерларнинг тахминий яширин келиши бўйича текширишни илтимос қилиб ариза берган.

Қозоғистонлик ва қирғизистонлик провайдерларнинг икки ойлик сўзлашувидан кейин интернетнининг баҳоси аввалги ҳолатига келган.

Муаллиф: Александра Титова