Қирғизистоннинг Россиядаги элчилиги: муаммо муҳожирларда эмас, иш берувчиларда

901

Москва мэри Сергей Собянин 28-ноябрда Қирғизистон муҳожирларини «муаммоли» деб атади. Москвадаги Қирғизистон элчилиги иш берувчилар «ишчилар билан ҳуқуқий муносабатга киришишдан» бош тортганлиги сабабли қирғизистонликлар ноқонуний ишлашга мажбур бўлишаётганини эсга олиб жавоб қайтарди.

Москва мэрининг танқидий фикридан кейин Қирғизистон дипломатик маҳкамаси Россияда ишлаган қирғизистонликларнинг асосий муаммоси қатори иш берувчиларининг ўзлари Россиянинг меҳнат қоидалари асосида ишлашни истамасликларини таъкидлаб ўтди.

Элчиликнинг матбуот хизмати билдиришича, қирғизистонликларнинг кўпчилиги ҳақиқатдан ҳам миграцияда рўйҳатдан ўтмайди. Бироқ бунга ўзларининг ноқонуний ишлагиси келгани сабаб эмас. Кўпчилик иш берувчилар ўзлари «меҳнаткашлар билан ҳуқуқ масалаларига ўтгиси келмайди».

Қирғизистон элчилиги ёзишига кўра, иш берувчилар солиқ тўламаслик учун меҳнат ҳаққини «конверт»да беришни маъқул кўришади.

«Ноқонуний миграция даражасини пасайтириш учун иш бўлган жойдаги солиқдан қочиб, Россия Федерациясининг меҳнат қонунларини бузиб, меҳнат ҳаққини конверт билан берган иш берувчиларнинг жавобгарлигини ҳам қўшиб кўриб чиқиш керак», — деб айтилади билдирувда.

Москванинг «хавфсизлигини кучайтирмайди»

Собянин 28-ноябрда Россия пойтахтини «хавфсизлигига» қирғизистонлик муҳожирлар ҳисса қўшмаслигини айтиб, полицияни ноқонуний миграцияни тўхтатишга чақирди. Бу ҳақда у 28-ноябрда Москвадаги қонун бузарликларни олдини олиш масалалари бўйича йиғинда сўз қилди.

Москва мэри Сергей Собянин Қирғизистон муҳожирлари «хавфсизликни кучайтирмаслигини» айтди. Сурат: Москва аҳолисини ижтимоий томондан муҳофаза департаменти.
Москва мэри Сергей Собянин Қирғизистон муҳожирлари «хавфсизликни кучайтирмаслигини» айтди. Сурат: Москва аҳолисини ижтимоий томондан муҳофаза департаменти.

Бу масалани муҳокама қилишга сабаб қатори Собянин савол-жавоблар натижасидаги жамоат фикрини эсга олди, унда москваликлар ҳукуматдан ноқонуний миграция томондан тартиб ўрнатиб, чора кўришни талаб қилишган.

«Турли вазиятлар бўйича ҳозир муҳожирларнинг 40 фоиздан ортиғи шаҳарда ноқонуний ишламоқда. Биринчи навбатда бу Москвада вахтачилар деган номи билан ишлаб юрган, Россияда 90 кундан ортиқ яшаган, шу сабабли рўйҳатдан ўтмаган кишиларга тегишли», — деди у.

«Интерфакс» маълумот агентлиги ёзишича, «муаммоли» де Собянин ЕОИИга кирган ўлкалардан, айниқса, Қирғизистондан брган муҳожирларни айтган.

«Муҳожирларнинг бу катта оқими, бахтга қарши шаҳримиз хавфсизлигини кучайтирмайди», — деди у.

Расмий маълумотларга кўра, Россияда юрган Қирғизистон фуқаролари кўпаймоқда. 2016-йилнинг январига нисбатан уларнинг сони 553 минг 910 кишини ташкил қилган.

Қирғизистон Евроосиё иқтисодий иттифоқига киргани сабабли 2015-йилнинг августидан бошлаб Қирғизистон муҳожирлари ишга руҳсат олишини зарурати йўқ. Бу Қирғизистондан Россияга борган муҳожирларни кўпайтириб, уларни рақобатга барқарорлигини оширди.