Қозоғистон: Назарбаев Остонани Назарбаев деб ўзгартиришга қарши

834

Қозоғистон президенти Нурсултан Назарбаев Остонани номи ўзгармаслигини билдирди. Унинг сўзларига кўра, шаҳарнинг номи бренд бўлганлиги сабабли уни ўзгартириш «шарт эмас».

http://

Қозоғистон президенти Нурсултан Назарбоев Остонани Нурсултан ёки Назарбоев деб ўзгартириш тўғрисида депутатларнинг таклифига жавоб қайтарди.

«Бу бренд, шу сабабли унинг номини алмаштиришнинг ҳожати йўқ. Остонада ЕХҲТнинг XXI асрдаги биринчи саммити ўтди. Осиёнинг қишки ўйинлари бўлди. Ҳозир ЭКСПО-2017 бўлади. Дунёнинг анъанавий динларининг йиғилиши бўлади. Буларнинг барчаси Қозоғистон билан боғлиқ. Бироқ ҳамма жойда «Остона» номи эшитилмоқда. Буни ўзгартиришни нима зарурати бор?» — деган у.

Президент пойтахт номини ўзгартиришга қаршилигини айтган.

«Бу мавзу бўйича мен кўп марта айтганман. Мени ҳамма жойда Нур, Нурли деб ёзишни буйруқ бераётгандай қабул қилишар экан. Мана ҳозир пойтахтга мени номимни беришни парламент таклиф қилди. Мен бундай таклифларни айтган эмасман», — деган у.

Назарбоев 25 йил давомида президентни қўллагани учун парламентга миннатдорчилик билдирган.

Остонадан Назарбоевга

Мажлис депутати Куаниш Султанов 23-ноябрда Қозоғистон президентининг номини пойтахт Остонага бериб, мангу қолдиришни таклиф қилган.

Сенатор Куаниш Султанов. Сурат: Nur.kz
Сенатор Куаниш Султанов. Сурат: Nur.kz

Парламентнинг икки палатасининг биргаликдаги йиғинида ўлканинг давлат котиби, президент маъмуриятининг раҳбари ва Сенатнинг барча депутатлари иштирок этишган. Куаниш Султановнинг таклифини деярли бир овоздан қўллашган —«маъқул» деб 107нинг ичидан 104и овоз берган.

«Мустақилликнинг буюк йўли мангу қолиши керак. Ўлка конституциясида давлатимизнинг биринчи президенти, миллат лидери Нурсултан Абишевич Назарбоевнинг катта хизматини таъкидлаб ўтишни таклиф қиламан. Елбасининг номини пойтахтга ва бошқа аҳамиятли объектларга бериш керак», — деб асослаган ўз таклифини депутат.

Остонани бу вақтгача 2013-йили Нурсултан шаҳрига ўзгартиришни таклиф қилишган, ташаббусчиси миллий фанлар академиясининг аъзоси Султан Сартаев бўлган. Унгача эса, 2009-йили Озарбайжон элчиси Лятиф Гандилов ҳам остонани Султон-Ота деб ўзгартиришни таклиф қилган.

Қозоғистонликларнинг реакцияси

Қозоғистонлик депутатларнинг ташаббусини қозоғистонликлар жиддий қабул қилишмаган.

«Фэйсбук» фойдаланувчилари қуйидагича ёзган.

Арман Баймуратов ўлка классикларнинг изидан бораётганини айтган.

http://

Михаил Шапорин потенциал назарбоевлик ёки нурсултонлик диалогини тасаввур қилиб кўрган.

http://

Александр Золотухин ўзининг номлар версиясида ҳам таклиф қилган.

http://

Нуртас Адамбай эса бундан кейин барча нарсаларнинг номини ўзгартиришни тахмин қилган.

http://

«Твиттер»нинг фойдаланувчилари ҳам бунга юмор билан муносабатда бўлишган.

@Baryska Қозоғистоннинг келажакдаги мадҳияси тахминини таклиф қилган.

http://

Муаллиф: Александра Титова

Сурат: Presidential-club