«Азаттык»: "Ҳизб ут таҳрир"га ундаган аёл

965

Ўшда 33 ёшдаги аёл ИД фаолиятига ёрдам берганликда айбланиб, жиноий иш қўзғалди. У таъқиқланган “Хизб-ут-Тахрир” диний гуруҳининг Қирғизистондаги аёллар гуруҳининг етакчиси эканлиги ҳам аниқланди.

Материалнинг асл нусхаси «Азаттык» радиосининг сайтига чиққан.

Мутахассислар аёлларнинг радикал тизими кенг тарқалаётганини таъкидлашмоқда.

33 ёшдаги Шоира 2015-йили ёз ойларида Сурияга кетяпти деган гумон билан Ўш-Истанбул қатновидаги самолётдан тушириб қолдирилган. Ўша вақтда бу воқеа бўйича уч одам қўлга олинган. Тергов вақтида уларнинг фуқароларни Сурия, Ироқдаги урушга оздириб, жўнатиб юргани аниқланиб, қамалишган.

Бу воқеада Шоира гувоҳ қатори бўлиб, етарли далиллар йўқлиги сабабли жавобгарликка тортилган эмас. Бироқ ўшандан бери хавфсизлик хизматининг назоратида юрган. Бу ҳақда ИИМ матбуот хизмати раҳбари Бакит Сеитов “Азаттыка”қа билдирди:

- Яқинда ИИМнинг уюшган жиноятчиликка қарши курашиш бошқармасининг ходимлари томонидан таъқиқланган ИД гуруҳининг ва «Таухид вал-Жихад» оқимининг тарғибот, чақириқ варақаларини тарқатиб юрганида қўлга олинган. Қўлга олиш вақтида унинг ёнидан ва тинтув вақтида уйидан таъқиқланган диний-экстремистик адабиётлар, дисклар топилган. Бу материаллар бўйича теологик экспертиза олиб борилиб, унинг хулосасига кўра, 18-ноябрь куни унга нисбатан жиноий иш қўзғалди. Шунингдек, у экстремистик "Хизб-ут Тахрир" ҳаракатининг Қирғизистондаги аёллар қанотига раҳбарлик қилгани ҳам аниқланди.

МДҲнинг антитеррор маркази сўнги йиллари аёлларнинг диний радикализмга берилиши 24% кўпайганини маълум қилди. Бу кўрсаткич ичида қирғизистонлик аёллар ҳам бор. Кузатувчилар бунга ўлкадаги диний қарашдаги аёллар билан иш олиб борган расмий ташкилотлар йўқлигини сабаб қатори кўрсатишмоқда.

Саводсизлик радикализмга етаклайди

Муфтият ва Дин ишлари бўйича комиссияси диний кўз қарашдаги аёллар билан иш олиб бориб, уларни ўқитиш ишларини олиб бориш керак деган фикрни “Мутакалим” гуруҳининг раисаси Жамал Фронтбек қизи “Азаттык”қа билдирди. Унинг сўзларига кўра, “Аёлларнинг исломдаги ўрни” деган мавзуда маъруза-даватлар билан радикализм масаласини ҳал қилолмаймиз:

- Аёллар диний томондан саводсиз. Уларга бузилган, нотўғри оқимдаги дин тўғрисидаги маълумотларгина берилса, улар ўшани тўғри деб ҳисоблайди. Энг ёмони – бир аёл радикал гуруҳга кирса, у ёлғиз кирмайди, унинг ортидан фарзандлари, оиласи бирга киради. Шу сабабли, аёлларга алоҳида эътибор қаратиш лозим. Мен бу масалани қанча вақтдан бери кўтармоқдаман, бироқ эътибор қаратилмади. Дин аёллари билан ҳозир ҳеч ким давлат даражасида ишламаяпти.Концепцияда ёзилгани билан эркакларни ўқитиш ишлари давом этмоқда, аёллар эътибордан четда қолмаоқда.

Ҳозирги вақтда қишлоқларда, шаҳарларда аёллар ҳар ҳафта бир уйга ёки қандайдир бир бинога тўпланиб, ўша ерда дин тўғрисида дарс олишади. Бу кўпинча “хужра” ёки “тааълим” деб айтилади. Бундай дарслар асосан ҳафтанинг пайшанба кунлари бўлади. Унда аёллар чой устида ислом дини, аёлларнинг исломдаги ўрни ва бошқа масалалар тўғрисида сўзлашишади.

Шундай таълим сабоғига бир неча йилдан бери тинимсиз қатнаган Эркеайим бундай дарслар хавфсизлик хизмати ёки бошқа органлар томонидан назорат қилинган вақтни билмайди. Бироқ унинг ўзи Қирғизистонда рухсат берилган диний оқимнинг таълимини олиб юрганини тасдиқлади:

- Бизга билимли, диний томондан юқори билимли аёл дарс беради. У аёл ҳам айтади, “ҳозир Қирғизистонда турли оқимлар кўпайди. Ўзилар китобларни ўқиб, билим олинглар. Қирғизистонда руҳсат берилмаган масхабларга қўшилманглар” деб айтади. Баъзан бизда ҳам аёллар гапиришади сўнги йиллари оқимлар жуда кўпайди деб.

Маълумотлар бўйича, аёлларнинг бундай “таълим” сабоқлари хавфсизлик хизматлари томонидан назорат қилинмайди. Шу сабабли кузатувчилар мана шундай тор доирадаги учрашувлар аёлларни радикал ғояларга ундовчи ўчоқ бўлиб қолиши тўлиқ эҳтимолини билдиришади.

Дин арбоби Назира Курбанованинг “Азаттык”қа айтишича, аёлларнинг диний саводини оширишга мухтожлик бор:

- Аёлларга ислом дини тўғрисида дарс ўтувчи гуруҳлар давлат дин комиссияссининг рўйҳатидан ўтади. Улар албатта текширилади. Бироқ ўша вақтда бундай дарсларни ноқонуний диний оқимлар ҳам уюштириб ўтказиши мумкин. Агар аёлларнинг диний саводи паст бўлса, бундай аёлни нотўғри йўналишга тортиш осон бўлади. Демак, мухтожлик бор. Шу сабали муфтият миқёсида аёлларга очиқ диний билим берувчи бўлимларни очиш зарурати бор.

“Хужра”, “таалим” каби аёлларга диний йўналишда таълим-тарбия берувчи дарсларнинг тор муҳитда берилаётгани тўғрисида ўтган йили мудофа кенгашида ҳам қаралиб, аёлларнинг диний саводсизлигини бартараф қилиш учун давлат мифёсида иш олиб бориш қарорлари қабул қилинган.

Дин ишлари бўйича давлат комиссиясининг маълумоти бўйича Концепцияга кўра, халқаро ва нодавлат ташкилотлар билан биргаликда муфтиятнинг ёрдамида аёллар учун семинар, маърузалар ўтказилган. Бундан ташқари аёлларга диний маълумот бериш бўйича яна лойиҳалар ишлаб чиқилиб, махсус маълумот варақалари тайёрланган.

Сурат: Mirror